ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 17.01.2012 й. 1-сон "Корхоналарнинг санацияси жараёнини мониторинг қилиш тартибига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.01.2012 й. 485-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.01.2012 й.
N 485-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА
РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
17.01.2012 й.
N 1
ҚАРОРИ
Корхоналарнинг санацияси жараёнини
мониторинг қилиш тартибига ўзгартишлар
киритиш ҳақида
(2012 йил 4 февралдан кучга киради)
"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1998 йил 18 августда 26-сон билан тасдиқланган Корхоналарнинг санацияси жараёнини мониторинг қилиш тартибига (рўйхат рақами 485, 1998 йил 28 август) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. У. Турдиев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 37-модда