Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 5-сон, Молия вазирлигининг 19-сон "Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 10.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 13.03.2012 й. 1229-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2012 й.

N 1229-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2012 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2012 й.

N 19


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасининг муҳтож

фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари

ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш

тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида


(2012 йил 23 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон "Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 305-модда) ва 2011 йил 1 июлдаги 195-сон "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 283-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 28 февралдаги 02/1, 39-сон "Ўзбекистон Республикасининг муҳтож фуқароларини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1229, 2003 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 122-модда































Время: 0.2186
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш