ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари (АВ томонидан 03.12.2013 й. 2533-сон билан рўйхатга олинган маданият ва спорт ишлари вазирининг 02.12.2013 й. 1256-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 3 декабрда 2533-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

маданият ва спорт

ишлари вазирининг

2013 йил 2 декабрдаги

1256-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика

ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш

вақтида Ўзбекистон Республикасининг

Давлат мадҳиясини ижро этиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини (бундан буён матнда Давлат мадҳияси деб юритилади) ижро этиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясининг ижро этилиши мусобақа ташкилотчилари томонидан таъминланади. Бунда спорт мусобақалари деганда, мусобақанинг ғолиби ва совриндорларини аниқлаш мақсадида спортнинг ҳар хил турлари бўйича спортчилар ёки спорт жамоалари ўртасида ўтказиладиган беллашув тушунилади.


2. Давлат мадҳияси "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилиши лозим.


3. Спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясини қисқартириб ижро этишга йўл қўйилади. Бунда Давлат мадҳиясининг бошланиши ва нақорат бир мартадан айтилади.



II БОБ. ДАВЛАТ МАДҲИЯСИНИ ИЖРО ЭТИШ


4. Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида ижро этилади


5. Давлат мадҳияси тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, давлат байроғига юзини бурган ҳолда куйланади (тингланади).


6. Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


8. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 декабрь, 49-сон, 639-модда









































Время: 0.1632
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish