Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2011 й. ПҚ-1560-сон "Товарлар импортини божхона-тариф жиҳатдан бошқаришни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2011 й.

N ПҚ-1560



ТОВАРЛАР ИМПОРТИНИ

БОЖХОНА-ТАРИФ ЖИҲАТДАН БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарларининг айрим турларини олиб киришни янада оптималлаштириш ва халқаро амалиётда умумэътироф этилган божхона божларини ҳисоблаш усулларини жорий қилиш мақсадида:


1. 2011 йилнинг 1 августидан бошлаб товарларнинг айрим турларига импорт божи ставкалари иловага мувофиқ ўрнатилсин.


2. Белгилансинки, 2011 йилнинг 1 июлига қадар "вақтинчалик сақлаш" божхона режимида жойлаштирилган товарларни 2011 йилнинг 1 октябригача эркин муомалага чиқаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сонли қарори билан тасдиқланган ставкалар қўлланади.

2011 йилнинг 1 октябридан бошлаб "вақтинчалик сақлаш" режимидан эркин муомалага чиқариладиган мазкур товарларга ушбу қарор билан тасдиқланган импорт божхона божлари қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олиб кирилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви бўйича ўрнатилган тартибга қатъий риоя этилишини таъминласин, уларнинг қонунга хилоф равишда олиб кирилишига йўл қўйилмаслиги ва божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 264-модда


























































Время: 0.0084
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish