Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1998 й. 133-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1998 й.

N 133



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишда жавобгарликни кучайтириш ва ишларни ташкил этиш даражасини ошириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) марказий аппаратининг тузилмаси, унинг ходимларининг белгиланган чекланган сонини сақлаб қолган ҳолда 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т.Султоновга, Бош вазирнинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси В.А.Чженга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари  Т.А.Алимов ва В.А.Голишев (келишувга кўра), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирокида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг тузилмаси ва штатлар жадвалини бир ой муддатда марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг тасдиқланган тузилмаларига мувофиқлаштириш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон, "Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1939-сон Фармонларида белгиланган қоидалар, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида акцияларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисида" 1998 йил 5 мартдаги 96-сон қарори амалга оширилишига алоҳида эътиборни қаратсин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қарорларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолияти натижасида 1998 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.


4. Белгилансинки, тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурига мувофиқ мулкий пайларни жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қишлоқ хўжалиги ширкатларига айлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг устувор вазифалари ҳисобланади.

5. Белгилаб қўйилсинки, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори лавозимларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори М.С.Юнусматовнинг белгиланган амалдаги лавозим маошлари сақлаб қолинсин.


6. 1998 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Дастури 3-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурда белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан ишларнинг юқори даражада ташкил этилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тасдиқланган топшириқлар параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда 1998 йилда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 февралдаги 72-сон қарори 1-банди ва 3-бандининг биринчи хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 126-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 декабрдаги 465-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





















































Время: 0.0211
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш