ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 09.06.2014 й. 156-мҳ-сон "Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.06.2014 й. 2149-3-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.06.2014 й.

N 2149-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.06.2014 й.

N 156-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариус стажёрининг фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Муродов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                    Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус стажёрининг фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган стажёрлар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 27-банд "якунида" деган сўздан кейин ", мазкур Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган стажёр эса ҳар чорак якунида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 28-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган стажёрлар ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича ҳар чорак якунида синовдан ўтказилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 16 июнь, 24-сон, 295-модда





























Время: 0.0045
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish