ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20.04.2006 й. 162-сон "Ўзбекистон Республикасининг санитария меъёрлари, қоида ва гигиеник нормативларининг қайта ишлаб чиқилиши тўғрисида"ги Буйруғи

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

20.04.2006 й.

N 162



Ўзбекистон Республикаси ССВ Давлат санитар-эпидемиологик назорат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек кўпгина Ўзбекистон Республикаси гигиеник қоида ва нормативлари, санитария меъёрлари ҳаракат муддати 2005 йилда тугаганлиги туфайли БУЮРАМАН:


1. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори Т.И.Искандаровга:

- эскириб қолган Ўзбекистон Республикаси Санитария меъёрлари, қоида ва гигиеник нормативлари барча гигиеник йўналишлар бўйича қайта ишлаб чиқилсин ва янгилари ишлаб чиқилсин;

- институт томонидан ишлаб чиқилган ҳар бир норматив ҳужжат 500 нусхада нашр этилсин;

- санитария меъёрлари, қоида ва гигиеник нормативларни ишлаб чиқиш ҳақини ҳужжатларни нашр қилиш баҳоси ҳисобига киритилсин.


2. Республика, вилоят, шаҳар ва туман Давлат сан-эпидназорат марказлари бош врачларига янги нашрдан чиққан Ўзбекистон Республикаси Санитария меъёрлари, қоида ва гигиеник нормативларини иш фаолиятларида ўз вақтида ва самарали фойдаланиш учун харид қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси ССВ Давлат сан-эпидназорат марказлари бош врачларига шаҳар ва туман Давлат сан-эпидназорат марказлари фаолиятида СанҚМлардан фойдаланиш даражасини доимий назорат қилиб туриш.

Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Давлат сан-эпидназорат Департаменти бошлиғи С.С. Саидалиевга юклатилсин.



Вазир муовини,

Ўзбекистон Республикаси бош

Давлат санитар врачи                                                         Б.И.Ниязматов


















































Время: 0.0044
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish