Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2003 й. 136-сон "Муддатли ҳарбий, муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни бўшатиш ҳамда навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2003 й.

N 136



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ, МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН

ФУҚАРОЛАРНИ БЎШАТИШ ҲАМДА НАВБАТДАГИ

ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан:

муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар  резервга;

муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар - захирага бўшатилсин.


2. 1976-1985 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2003 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучларнинг чақирилувчилар билан сифатли бутланишини таъминлаш мақсадида жойлардаги чақирув комиссияларининг ҳар томонлама таъминланишини ва самарали ишлашини ташкил этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ. Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда чақирув участкаларини зарур тиббиет асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг лаборатория текширувлари сифатли ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин. Чақирилувчиларни тиббий текширишнинг холислиги, шу жумладан муқобил тиббий комиссияларнинг самарали ишлаши орқали ташкил этсин.


5. Махфий.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 52-модда.




























Время: 0.2064
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш