Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Молия вазирлигининг 80-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-20-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 05.08.2009 й. Қарори (АВ томонидан 03.09.2009 й. 412-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.2009 й.

N 412-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.08.2009 й.

N 80


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.08.2009 й.

N 01-02/8-20

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар

томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб

киришнинг чекланган нормаларига ўзгартириш

киритиш тўғрисида


(2009 йил 13 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июндаги ПҚ-1118-сон "Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 262-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 28 февралдаги 04-02-05/142, 05/8-227-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормаларининг (рўйхат рақами 412, 1998 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1998 й., 3-сон) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Акциз солиғи солинмасдан олиб кириладиган товарларнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан жисмоний шахслар манзилига келиб тушадиган товарлар (халқаро почта жўнатмалари бундан мустасно) ва жисмоний шахслар томонидан чегарадош давлатлар ҳудудидан олиб кириладиган импорт истеъмол товарларидан ташқари жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва резиденти бўлмаган) томонидан олиб кириладиган барча товарларга татбиқ этилади".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                         Р. Азимов



Давлат божхона қўмитаси раиси                                           С. Насиров


























Время: 0.0058
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish