ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / ННТни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятига доир қўлланма / 1-боб. ННТ фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати /

Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

      

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВИ



Ном, мақсад ва вазифалар

Тузилма ва раҳбар органлар

Раҳбар органлари

Раҳбар органларининг ваколатлари ва уларни

шакллантириш тартиби

Бирлашмалардаги аъзолик

Устав капитали

Аъзолик бадаллари

Муассисларнинг мақсадли бадаллари

Ихтиёрий ҳайриялар ва грантлар

Тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар

Бошқа тушумлар

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг мулки

Уставнинг бошқа қоидалари



ННТ тўғрисидаги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, ННТ уставида қуйидагилар назарда тутилиши керак:


а) нодавлат нотижорат ташкилотининг номи, мақсад ва вазифалари, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, у ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;

б) нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси ва раҳбар органлари, заруратга қараб унинг назорат-тафтиш органлари (ижтимоий жамғармалар учун мажбурий) ёки аудиторларни (аудиторлик фирмаларини) жалб этишнинг мажбурийлиги;

в) раҳбар органларнинг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, доимий асосда ишлайдиган раҳбар орган жойлашган ер;

г) аъзолик белгиланган бирлашмалар учун - аъзо бўлиш ва аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

д) пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари;

е) қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби;

ж) уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.


Уставнинг кўрсатиб ўтилган қоидаларини батафсилроқ кўриб чиқамиз.



Ном, мақсад ва вазифалар


Уставда ННТ фаолиятининг хусусиятини ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ифодаловчи номи кўрсатилган бўлиши лозим, масалан: “Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази” жамоат бирлашмаси. Ташкилот номи унинг хусусий аломатларини акс эттиради ҳамда бошқа ташкилотлардан фарқлайди. ННТ номига эътибор билан қараш керак бўлади, чунки ННТ номи ўзига хос бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмаслиги лозим. ЎзР ФК 46-моддасига мувофиқ, ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жой у жойлашган ер деб эътироф этилади.

Юридик шахс фаолиятининг мақсади ташкилот турини аниқлаш учун асосий белги ҳисобланади.

Нотижорат ташкилотлари фаолиятининг мақсадлари ННТ тўғрисидаги Қонуннинг 2-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра, фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган фойдани ўз иштирокчилари ўртасида тақсимламайдиган ташкилот нодавлат нотижорат ташкилотидир. Шунга ўхшаш

...
Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск