Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1995 й. 196-сон "Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1995 й.

N 196


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИНТАҚАВИЙ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вилоятлар марказларида ташкил этилган олий ўқув юртларида мутахасcиcлар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий-интеллектуал потенциалини ва моддий техника-базасини мустаҳкашлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда юқорида қайд этилган олий ўқув юртларининг ҳамда академик институтларнинг таниқли олимларини ҳамда юқори малкали ўқитувчиларини педагогик ва илмий фаолиятни олиб бориш учун, доимий ишдаги беш йил мобайнида уларнинг лавозим маошларига 50 фоизгача миқдорда устамалар белгилашни назарда тутган ҳолда йўлласинлар;

ўқув семестрлари даврида Тошкент шаҳридаги ўқув юртларининг тажрибали профессор ҳамда ўқитувчиларини лекциялар курсларини ўқиш ва фан, техника ҳамда технология янгиликлари билан таништириш мақсадида минтақавий йўллашни амалда қўлласинлар;

олий ўқув юртларининг илмий-педагогик потенциалидан ва моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида 1995 йил 1 июлгача олий ўқув юртларининг вилоятлардаги филиаллари тармоғи қайта кўриб чиқилсин ва уларни вилоятлар ўқув юртларига факультетлар, ўқув бўлинмалари сифатида беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ҳар йили Тошкент шаҳар олий ўқув юртларида вилоятлар олий ўқув юртларидан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида аспирантура ва докторантурага йўллаётганлар учун ўринлар ажратсинлар;

олий ўқув юртлари ҳузурида, уларнинг ўқитувчи-профессорларини жалб қилиб. Уларга олий ўқув юртлари, гимназиялар, лицейлар ташкил этсинлар;

олий ўқув юртларини ижтимоий ривожлантиришни яхшилаш мақсадида банд бўлмаган хоналарни, таълим ва тарбия ишларига зарар етказмай, шартнома асосида вақтинча ижарага беришга рухсат этсинлар;

олий ўқув юртларига бюджетдан ташқари маблағларни ўқитувчилар ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўллашига рухсат этсинлар;

олий ўқув юртлари ходимларини бюджетдан ташқари ўз маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


2. Вилоятлар ҳокимликлари республиканинг етакчи ўқув юртларидан вазирликлар ва идоралар йўлланмалари бўйича келаётган ўқитувчилар ва мутахассисларга турар жойни навбатдан ташқари бериш тартибини белгиласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов
































Время: 0.0260
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш