ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2014 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2014 йилнинг май ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

      

Рус тилидаги матнига қаранг

   

2014 ЙИЛНИНГ МАЙ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

q 2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка - 7,5%, ўртача ставка - 16%, энг юқори ставка - 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2099-сон қарорига 8-илова, бундан кейин - ПҚ-2099-сон Қарор).

q Январь-май ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 480 525 сўмни (96 105 х 5) ташкил этади (Президентнинг 2.12.2013 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4582-сон Фармони билан белгиланган).

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


2 402 625 сўмгача (5 х 480 525)


Даромад суммасининг 7,5 фоизи


2 402 626 сўмдан 4 805 250 сўмгача (10 х 480 525)


180 196,88 сўм + 2 402 625 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


4 805 251 сўм ва ундан юқори


564 616,88 сўм + 4 805 250 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


q Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - СК).

q 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон қарорга 8-илова).

q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин - 1515-сон Низом).

q 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон қарорнинг 3-банди).



I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-май ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 000 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 2 402 625 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-май ойлари учун солиқ суммаси:

2 000 000 х 7,5% = 150 000 сўмга тенг.


Январь-апрель ойларида 120 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси:

150 000 - 120 000 = 30 000 сўмга тенг.


Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 000 000 х 1% = 20 000 сўмни ташкил этади.


Январь-апрель ойларида ШЖБП

...
Время: 0.0339
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish