ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2014 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2014 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

    

Рус тилидаги матнига қаранг


2014 ЙИЛНИНГ АПРЕЛЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

q 2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка - 7,5%, ўртача ставка - 16%, энг юқори ставка - 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2099-сон қарорига 8-илова, бундан кейин - ПҚ-2099-сон Қарор).

q Январь-апрель ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 384 420 сўмни (96 105 х 4) ташкил этади (Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


1 922 100 сўмгача (5 х 384 420)


Даромад суммасининг 7,5 фоизи


1 922 101 сўмдан 3 844 200 сўмгача (10 х 384 420)


144 157,5 сўм + 1 922 100 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


3 844 201 сўм ва ундан юқори


451 693,5 сўм + 3 844 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


q Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - СК).

q 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон қарорга 8-илова).

q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори  билан тасдиқланган, бундан кейин - 1515-сон Низом).

q 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон қарорнинг 3-банди).



I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь-апрель ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 1 600 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 1 922 100 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-апрель ойлари учун солиқ суммаси:

1 600 000 х 7,5% = 120 000 сўмга тенг.


Январь-март ойларида 90 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойи учун солиқ суммаси:

120 000 - 90 000 = 30 000 сўмга тенг.


Январь-апрель ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 600 000 х 1% = 16 000 сўмни ташкил этади.


Январь-март ойларида ШЖБПҲга 12 000 сўм ўтказилган, апрель ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (16 000 - 12 000) ташкил этади.


Апрель ойи учун бюджетга:

30 000 - 4 000 = 26 000 сўм солиқ ўтказилади.


Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг апрель ойидаги жами иш ҳақидан - 400 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.


...
Время: 0.0056
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш