ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2013 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /

2013 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

     

Рус тилидаги матнига қаранг


2013 ЙИЛНИНГ НОЯБРЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ

q 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка - 8%, ўртача ставка - 16%, энг юқори ставка - 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин - ПҚ-1887-сон Қарор).

q Январь ойидан 15 августгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 79 590 сўмни (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган), 15 августдан ЭКИҲ - 91 530 сўмни ташкил этади (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармони билан белгиланган).

q Бутун йил давомида ЖШДС суммаларини ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 79 590 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).

q Январь-ноябрь ойлари учун ЭКИҲ миқдори 875 490 (79 590 х 11) сўмни ташкил этади.

     

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


4 377 450 сўмгача (5 х 875 490)


Даромад суммасининг 8 фоизи


4 377 451 сўмдан 8 754 900 сўмгача (10 х 875 490)


350 196 сўм + 4 377 450 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


8 754 901 сўм ва ундан юқори


1 050 588 сўм + 8 754 900 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


      

q 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).

q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

q 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6% миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).



I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ


1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳа

...
Время: 0.0309
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish