ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банкларнинг қимматбаҳо қоғозлар билан операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.11.2012 й. 33/2-сон "Тижорат банклари томонидан вексель кафиллиги (аваль)ни расмийлаштириш тартиби ҳамда унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 04.12.2012 й. 521-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.12.2012 й.

N 521-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.11.2012 й.

N 33/2


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан вексель кафиллиги

(аваль)ни расмийлаштириш тартиби ҳамда унга

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2012 йил 14 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 466-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 44-сон, 507-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1997 йил 29 мартда 321-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан вексель кафиллиги (аваль)ни расмийлаштириш тартиби (рўйхат рақами 521, 1998 йил 9 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 321-1-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан вексель кафиллиги (аваль)ни расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар (рўйхат рақами 521-1, 1999 йил 1 апрель).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                           Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 555-модда





































Время: 0.0162
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish