ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2003 й. 86-сон "Испания Қироллиги фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2003 й.

N 86


ИСПАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА

ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Испания Қироллиги фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Испания Қироллиги фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш кунида расмийлаштирсин;

турист сифатида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Испания Қироллиги фуқаролари учун 1 ойгача бўлган муддатга кўп марталик визаларни, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлигига доир талабни бекор қилган ҳолда 2 иш кунида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И.Каримов











































Время: 0.0055
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш