язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2015 й. 126-сон “Тошкент вилоятида тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2015 й.

N 126




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТИББИЁТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил учун инвестиция дастури тўғрисида" ПҚ-2264-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, тиббиётда ишлатишга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзфармсаноат" ДАК ва "FAZO-LUXE" масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини, Оҳанграбо кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган "Юқумли касалликлар шифохонаси" бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда объект деб аталади) "FAZO-LUXE" масъулияти чекланган жамиятига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нол" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки "FAZO-LUXE" масъулияти чекланган жамияти қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилади:

объектга технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё сотиб олиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш шаклида 1,5 йил муддатда камида 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;

йилига камида 18,0 млн. дона тиббиёт маҳсулотлари жумладан, тиббиёт пахтаси, дока, бинт ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

камида 110 та янги иш ўринлари ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси:

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Ўзфармсаноат" ДАК билан биргаликда ўн кун муддатда объектни "FAZO-LUXE" масъулияти чекланган жамиятига мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган шартларда олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини;

олди-сотди шартномаси тузилганидан сўнг белгиланган тартибда "FAZO-LUXE" масъулияти чекланган жамиятига объектга нисбатан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) берилиши, яратиладиган янги иш ўринлари инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган пайтдан бир йил давомида сақланиши таъминлангандан сўнг, белгиланган тартибда объектни тасарруф этиш ҳуқуқи берилишини таъминласин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ергеодезкадастр" Давлат қўмитаси билан биргаликда объектга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда амалга оширсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарори 2-иловасининг 332-қатори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 256-модда