ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2009 й. /Ўзбекистон Республикасининг 06.10.2009 й. ЎРҚ-227-сон "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 104-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.04.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2009 й. маъқулланган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
06.10.2009 й.
N ЎРҚ-227
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ
ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИНИНГ
104-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ
ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда) 104-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисмнинг санкциясидаги "учдан бир қисмидан бир бараваригача" ва "иккидан бир қисмидан икки бараваригача" деган сўзлар тегишинча "бир бараваридан уч бараваригача" ва "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмнинг санкциясидаги "иккидан бир қисмидан икки бараваригача" деган сўзлар "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмнинг санкциясидаги "бир бараваридан уч бараваригача" ва "уч бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар тегишинча "беш бараваридан етти бараваригача" ва "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
“Халқ сўзи”, 2009 йил 7 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 41-сон, 439-модда.