ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2005 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2005 й. ПФ-3624-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.07.2005 й.

N ПФ-3624



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли қарорига мувофиқ.


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари учун низомдаги сармоянинг энг оз миқдорини ўзгартириш тўғрисида" 1993 йил 16 февралдаги ПФ-563-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 апрелдаги ПФ-1749-сонли Фармони 1-бандининг бешинчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармонининг 7-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 202-модда.








































Время: 0.0043
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш