ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ низолар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 24.05.2007 й. Р N 43-сонли Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2007 й.

Р N 43

(КЎЧИРМА)

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси "Асад-Афросиёб" МЧЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлимидан 4336000 сўм асосий қарз ва 3127661 сўм зарарни, жами - 7563661 сўмни ҳамда шартноманинг 5-бўлим 2-бандига асосан банк устав жамғармасининг 0,1 фоизи миқдорида жарима ундириб беришни сўраган.

Самарқанд вилоят хўжалик судининг 2006 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 436000 сўм ундирилган, даъвонинг 3127661 сўмлик зарарни ундириш қисми рад қилинган.

Иш апелляция ва кассация тартибида кўрилмаган.

Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш масаласи қўйилган.

Раёсат иш бўйича судьянинг маърузасини, бош прокурор ўринбосарининг протестни қувватлаши ҳақидаги фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, протест важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлими билан "Асад-Афросиёб" МЧЖ ўртасида 2005 йил 2 январда миллий валютада ҳисоб-китоблар учун банк ҳисобварағи шартномаси тузилиб, ушбу шартномада банк мижознинг ҳисоб рақамига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ёки киритиб қўйиши, мижознинг ҳисобварағи орқали тегишли суммаларни ўтказиш ва тўлаш, банк ҳисобварағи бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларни бажариш, мижоз эса амалга оширилган операциялар учун банк хизмат ҳақларини шартномада белгиланган тариф ва муддатларда тўлаши мажбуриятлари белгиланган.

АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлими томонидан "Асад-Афросиёб" МЧЖнинг ҳисоб рақамидан 2005 йил 17 июнда 1370000 сўм, 22 июлда 1800000 сўм, жами - 3170000 сўм фуқаро Д. Тўлановнинг АТ "Турон" банки Самарқанд шаҳар бўлимидаги шахсий ҳисоб рақамига ҳамда 2005 йил 2 сентябрда "Телекомп" МЧЖнинг АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлимидаги ҳисоб рақамига 1266000 сўм, жами - 4436000 сўм пул маблағлари "Асад-Афросиёб" МЧЖ розилигисиз ва тўлов топшириқномасисиз ўтказилган.

"Асад-Афросиёб" МЧЖ ва АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлими ўртасида 2005 йил 2 январда тузилган шартноманинг 5-бўлим 2-бандида "Банк мижознинг ҳисоб рақами бўйича операцияларнинг ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши учун жавобгарлиги, шунингдек мижозга тегишли пул маблағлари кечиктирилиб ёки нотўғри ҳисобга киритилган ҳолларда банк устав сармоясида белгиланган минимал миқдорнинг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлаши кўрсатилган.

Ушбу шартномага асосан "Асад-Афросиёб" МЧЖ даъво аризасида қайд этилган банк томонидан шартнома шартлари бузилиб, унинг ҳисобидаги пул маблағи унинг розилигисиз ва тўлов топшириқномасисиз бошқа тадбиркорлар ҳисобига ўтказилиб, 7 ой давомида қайтарилмагани учун банкдан 0,1 фоиз миқдорида жарима ундиришни сўраган бўлса-да, суд томонидан даъвогарнинг даъво аризасидаги ушбу талаб муҳокама қилинмаган ва жаримани ундириш ёки ундирмаслик масаласи ҳал этилмаган.

Шунингдек, аризада даъвогар томонидан АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлими томонидан "Асад-Афросиёб" МЧЖ ҳисоб рақамидаги пулларнинг унинг розилигисиз, тўлов топшириқномасисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб юборилгани оқибатида жамият томонидан бошқа корхоналардан бўлган қарздорлик тўлай олинмагани сабабли 3127661 сўм зарар кўргани учун ушбу зарарни ундириш сўралган, аммо суд томонидан қайд этилган зарарнинг келиб чиқиши ҳолатлари ҳамда мазкур зарар асосли ёки асоссизлиги муҳокама этилмаган.

Бундан ташқари, суд томонидан ҳал қилув қарорида АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлими "Телекомп" МЧЖнинг ҳисоб рақамидан 2005 йил 13 январдаги тўлов топшириқномаси билан "Асад-Афросиёб" МЧЖ ҳисоб рақамига 4000000 сўм пул ўтказилгани кўрсатилган, лекин "Асад-Афросиёб" МЧЖ ва "Телекомп" МЧЖ ўртасида ҳақиқатда 4000000 сўм қарздорлик бор ёки йўқлиги текширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқли эканлиги кўрсатилган.

Бироқ, ишга юридик шахс мақомига эга бўлган Республика АТ "Пахта-банк" жалб қилинмасдан, даъво миқдорининг бир қисмини АТ "Пахтабанк" Самарқанд шаҳар бўлимидан ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолда, Раёсат суд томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг талабларига риоя этилмаганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб ҳисоблайди.

Ишни янгидан кўриш пайтида суд юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний қарор қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 йил, 10-сон.














Время: 0.0377
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish