ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 14.09.2000 й. 449-сонли қарори"

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

449-сонли иш

14 сентябр 2000 йил




Давлат ордерини ҳақиқий эмас

деб топиш ҳақида

(кўчирма)



2513-сонли Автожамланма Сирдарё вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб жавобгарлар Сирдарё вилояти ДМК бошқармаси, Сирдарё-марказий касалхонаси, тадбиркор А.Т. Холбаев, Сирдарё туман ҳокимияти, "Баҳодир-Стомасервис" ХФларга 1998 йил 5 декабрдаги хулосани, 1998 йил 9 декабрдаги 369-ОН-сонли буйруқни, 1998 йил 5 декабрдаги учтомонлама хусусийлаштириш шартномасини ва 1998 йил 22 ноябрдаги 2851-сонли ордерни ҳақиқий эмас деб топишни ва касалхонанинг стоматология поликлиникасини 2513-сонли автожамланманинг маъмурий биносидан кўчириб чиқаришни сўраган.

Сирдарё вилоят хўжалик судининг 1999 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Мазкур суднинг апелляция инстанцияси ҳал қилув қарорини 1999 йил 22 июнда қисман ўзгартирган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъати 2513-сонли автожамланма ва "Баҳодир-Стомасервис" ХФнинг кассация шикоятларини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилган ва ишни янгитдан кўриб чиқиш учун шу хўжалик судига юборган.

22.10.1999 й. биринчи инстанция суди низони кўриб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантирган, диспетчер хизмати биноси ва уни ери, маъмурий биноларнинг ери 2513-сонли автожамланма фойдаланувида қолдирилган, маъмурий бино эса "Баҳодир-Стомасервис" ХФ эгалигида қолдирилган. Сирдарё вилояти ДМК бошқармасининг 05.12.1998 йилдаги хулосаси, 09.12.1998 йилдаги 369-ОН-сонли буйруқ, уч тарафлама шартнома ва 22.12.1998 йилдаги А. Холбаевга берилган диспетчер хизмати биносига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси 15.12.1999 йилда шикоятни кўриб чиқиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Олий хўжалик суди судлов ҳайъати 25.01.2000 йилда "Баҳодир-Стомасервис" Хфнинг шикоятини қаноатлантириб, 2513-сонли Автожамланманинг шикоятини рад қилиб, Сирдарё вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарорини бекор қилиб даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор чиқарган.

Протестда, кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиб, Сирдарё вилоят хўжалик судининг қарорларини кучида қолдириш сўралган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантирди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси КП МК ва ЎзССР Вазирлар Кенгашининг 09.01.1998 йилдаги 115-сонли қўшма Қарорини бажариш мақсадида "Узавтотранс" Корпорациясининг 14.03.1994 йилдаги 116-сонли ва "Сирдарётранс" ДАЖнинг 16.03.1994 йилдаги 74-сонли буйруқлари билан диспетчер биноси Сирдарё МТКга авизо бўйича мутлақ балансдан балансга берилган.

Низоли объект 1998 йилда хусусийлаштирилаётганда автожамланмани эмас балки Марказий туман касалхонасининг балансида бўлганлигини ҳисобга олиб кассация судлов ҳайъати хусусийлаштиришда ва ордер берилаётганда қонунчиликни бузилиши ҳолатлари бўлмаган деб ҳисоблаган.

Аммо бундай хулоса қонунга ва иш ҳужжатларига тўғри келмайди.

2513-сонли автожамланма СН ва П-11-89-80 асосида қурилган бўлиб, унинг 3.43-бандида: "5 гадан ортиқ майдонга эга бўлган корхоналарда иккидан кам бўлмаган кириш бўлиши лозим. Тўлиқ ва нормал фаолият кўрсатиш учун корхонада иккита дарвоза бўлиши керак" дейилган. 2513-сонли автожамланма эса 5,2 га ер майдонини эгаллайди, шунинг учун унга кириш жойи иккитадан кам бўлиши мумкин эмас.

Диспетчер биносини олиб қўйиш ва бошқа мулк эгасига бериш автожамланманинг олдинги хусусият-ларини йўқотишга олиб келади. Шунинг учун 1963 йилдаги ЎзР ФКнинг 42-моддаси ва 1997 йилдаги ЎзР ФКнинг 88-моддасига асосан 2513-сонли автожамланма бўлинмас мулк ҳисобланади.

Демак, диспетчер биносини Сирдарё МТК балансига олиб бериш ҳақиқий эмас.

Бундан ташқари, 2513-сонли автожамланма ҳарбий автожамланма ҳисобланади ва 1999 йил 23 июлда 02063-сонли ҳарбий қисм комиссияси томонидан текширув ўтказилганда, автожамланмада захира чиқиш эшиги йўқлиги жиддий камчилик деб таъкидлаб ўтилган, чунки машиналарни жойлашиши тартиби ва территориянинг конфигурациясини ҳисобга олган ҳолда жанговар ҳолатда чиқиш қийинлашади.

Кассация инстанциясининг 2000 йил 25 январдаги қарори Фуқаролик кодексининг 88, 90, 113 ва 116-моддаларига зид равишда қабул қилинган, шунинг учун Сирдарё вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.



Время: 0.0065
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш