ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Раёсат қарорлари / Ўтган йиллар ҳужжатлари /

Биргаликдаги фаолият шартномаси (кўчирма) "ЎзР Олий хўжалик суди 13.06.1999 й. 2615-Н-сонли қарори"

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ҚАРОРИ

2615-Н-сонли иш

13 июл 1999 йил




Биргаликдаги фаолият шартномаси

(кўчирма)



"Имидж" ИЧТ МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига "Белый ветер" МЧЖ дан 4.174.585 сўм асосий қарз, 4.048.223 сўм камомад суммаси ва 126.362 сўм эксплуатация ҳаражатлари бўйича қарзни ундириш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 25.12.98 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган, апелляция инстанциясининг 15.01.99 йилдаги қарори билан эса ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъво рад этилган.

"Имидж" ИЧТ МЧЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини эса кучда қолдиришни сўраган.

Олий хўжалик судининг судлов ҳайъати кассация шикоятини кўриб чиқиб, 24.03.99 йилдаги қарори билан апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилган ва суднинг ҳал қилув қарорини кучда қолдирган.

Жавобгар Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қароридан норози бўлиб, бу қарорни бекор қилишни сўраб, Олий хўжалик судининг Раёсатига протест киритиш ҳақида шикоят билан мурожаат қилган. Бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар хўжалик судининг раиси Олий хўжалик судига тақдимнома киритиб, унда судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиш ҳақида Олий хўжалик судининг Раёсатига протест киритишни сўраган. Шу асосда протест киритилган.

Раёсат, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим деб топди.

1996 йилда "Белый ветер" МЧЖ ташкил этилган, таъсисчилар бўлиб М.А.Кочиев, В.Б. Аракелян ва "Имидж" ПКФ иштирок этганлар. 1997 йил августда таъсисчилар ўзгарган ва Г.Б.Цой (25%), М.Цендренкова (25%) ва "Имидж" ИЧТ (50%) "Оқ шамол" МЧЖнинг таъсисчилари бўлган. 1996 йил 26 октябрда "Имидж" ИЧТ МЧЖ билан "Белый ветер" МЧЖ ўртасида кафе-ресторан ташкил қилиш мақсадида биргаликдаги фаолият ҳақида шартнома тузилган. Ғайд этилган шартномага кўра "Имидж" ИЧТ МЧЖ "Белый ветер" МЧЖга фақатгина бино бериш мажбуриятини олган, жавобгар эса коммунал ҳаражатларни тўлаш, бинони капитал ремонт қилиш ва кафе-ресторанни ташкил қилиш ва фаолияти билан боғлиқ бошқа барча харажатларни амалга ошириши керак эди. Шартнома шартларига кўра биргаликдаги фаолиятдан олинган фойда қуйидаги тарзда тақсимланиши лозим бўлган:

"Имидж" ИЧТ - 51%;

"Белый ветер" МЧЖ - 49%.

Таъсисчилар томонидан "Белый ветер" МЧЖ фаолияти текширилганда "Насаф" кафе-ресторанининг фойдаси яширилганлиги, ҳисоботда зарарлар кўрсатилганлиги ва шу асосда кафе-ресторан биносидан фойдаланганлик учун харажатлар тўланмаганлиги аниқланган.

Таъсисчилар томонидан "Белый ветер" МЧЖнинг фаолияти юзасидан ревизия ўтказиш ҳакида қарор қабул қилинган. Ревизиянинг 26.03.98 йилдаги далолатномасига кўра "Белый ветер" МЧЖнинг 4.048.223 сўм умумий сумманинг бир қисми ҳисобланмаган ва қайта ҳисоблашда камомад борлиги гумон қилинган, шу муносабат билан "Имидж" МЧЖ 4.048 223 сўм камомадни ва 124.362 сўм тўланмаган эксплуатация ҳаражатларини ундириш ҳақида даъво билан мурожаат қилган.

Даъвогарнинг 21.07.98 йилдаги 32-сонли аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақидаги илтимосномаси бўйича, хўжалик судининг 21.07.98 йилдаги ажрими билан суд-бухгалтерия экспертизаси тайинланган.

25.12.98 йилдаги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига ва 24.03.99 йилдаги Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарорига мазкур иш бўйича 20.08.98 йилдаги экспертиза хулосаси асос қилиб олинган, ҳисоботга кўра биргаликдаги фаолиятдан фойда 8.576.731 сўмни ташкил қилган, ундан 51% 26.10.98 йилдаги биргаликдаги фаолият ҳақидаги шартнома шартларига мувофиқ жавобгар - "Белый ветер" МЧЖ томонидан даъвогар - "Имидж" ПКФ МЧЖ га ўтказилиши лозим эди.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунининг 6-моддасига мувофиқ аудитор хулосаси - бухгалтерия ҳисоб-китобини юритишга ҳамда ошкор қилинадиган йиллик молиявий ҳисобот ҳужжатлари тайёрлашга доир талабларга хўжалик юритаётган субъектнинг ҳисобот ҳужжатлари қай даражада мувофиқлиги хусусидаги аудитор фикри баён қилинган ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунининг 9-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлиб, операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади.

Шу билан бирга аудиторлик фирмаси томонидан хулоса тузиш учун "Насаф" ресторани фаолиятидаги фойдани аниқлаш бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларидан келиб чиқмаган ҳолда ҳисоб-китоб амалга оширилган, фойданинг ҳисоб-китоби эса тахминлар асосида қилинган. Хулосада кўрсатилишича 1997 йилдаги (ошхона) буфет, омбор, маҳсулотларни сотиб олиш бўйича бошланғич ҳужжатлар тақдим қилинмаган, шу муносабат билан молиявий-хўжалик фаолияти натижалари банкдан кўчирмалар, касса ҳисоботи, иш ҳақи бериш ведомостлари, шунингдек официантларнинг берган ҳисобига мувофиқ аниқланган.

Товар оборотининг ҳақиқий миқдорини аниқлашда экспертлар официантларнинг 1997 йилнинг июн ойидан ноябр ойига қадар бўлган давр учун ҳисоботидан фойдаланганлар, бошқа ҳужжатлар бўлмаганлиги учун 1997 йилнинг қолган 6 ойига ва 1998 йилнинг 6 ойи учун товар обороти официантларнинг 1997 йилнинг июн-ноябр ойи учун счетининг ўртача суммасидан келиб чиқиб аниқланган, яъни экспертлар томонидан ҳисоботларда товар оборотининг суммаси бошқача бўлган ойлар учун товар обороти бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилинган.

Экспертларнинг бундай хулосаси асосли эмасдир, чунки бухгалтерия ҳисоби бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосланган бўлиши ва "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонун талабларига номувофиқ тузилганлигини исботловчи тахминий ҳисоб бўлмаслиги керак.

Юқорида баён этилганларни тасдиқловчи "Белый ветер" МЧЖнинг 08.09.98 йилда тузилган бухгалтерия ҳисоби, солиқлар тўланганлиги ва молиявий ҳисоботнинг объективлиги ҳолатини текшириш далолатномаси мавжуддир, "СПС ва А Миллий аудит маркази" томонидан тузилган далолатномага мувофиқ асосий ҳисоб-китоб бўйича бухгалтерия ҳисоби йўқдир: яъни 10 ҳисоб (ошхонага хом-ашё ва материаллар сотиб олишни олиб борувчи ҳисоб-китоб); 20 ҳисоб (асосий ишлаб чиқариш); 40 ҳисоб (тайёр маҳсулот). Бундай 10, 20, 40 ҳисоблар бўлмаганда шундай хулоса қилиш мумкинки "Насаф" ресторанида иссиқ маҳсулотлар тайёрланмаган, шунга кўра тайёрланган маҳсулотларнинг қиймати ҳисобланмаган, ўз навбатида хусусий ишлаб чиқарилган маҳсулотдан келган умумий даромадни ҳисоблаш учун асос йўқдир.

Баён қилинганлардан кўринишича, хулоса юридик ва далилий кучга эмас ва Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунлари талаблари бузиб ўтказилган 1998 йил, 20 августдаги далолатномага асосланган суд қарорлари ноқонуний қабул қилинган.

Бундай ҳолатларда кассация инстанциясининг Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиш учун асослари йўқ эди.

Раёсат, иш бўйича 24.03.99 йилдаги Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиб, Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанциясининг 15.01.99 йилдаги қарорини кучида қолдиришга қарор қилди.



Время: 0.0255
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш