Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Давлат солиқ қўмитасининг 05.10.2015 й. 2015-31-сон “Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2015 й. 1500-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2015 й.

N 1500-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.10.2015 й.

N 2015-31


ҚАРОРИ



Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий

тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича

ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул

қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон қарори (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 30-31-сон, 238-модда) билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                       Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий

тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича

ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул

қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 6-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошиси "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларни телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.".


3. 13-банднинг учинчи хатбошиси "имзоларининг ва муҳрнинг" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 524-модда











































Время: 0.2052
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш