ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 24.07.2014 й. 2-сон "Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2014 й. 2592-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2014 й.

N 2592-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

24.07.2014 й.

N 2


БУЙРУҒИ



Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам

касбларига қўйиладиган малака талабларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 26 майдаги 1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                  М. Ходжиматов






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам

касбларига қўйиладиган малака талабларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тренер - тегишли рухсатномага эга, ўқув-машқ машғулотлари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилишини таъминловчи ҳамда спорт натижаларига эришиш мақсадида мусобақа фаолиятига раҳбарлик қилувчи жисмоний шахс;".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Спорт тури бўйича тренер ва тренер-ўқитувчи жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, тренер-инструктор эса, жисмоний-тарбия ва спорт соҳаси бўйича етарли билим ва амалий тажрибага эга бўлиши лозим. Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2559, 2014 йил 5 февраль) белгиланган спорт турлари бўйича тренер ва тренер-ўқитувчилар бундан мустасно.

Тренер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сонли "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлиши лозим.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 4 август, 31-сон, 389-модда

























Время: 0.0060
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish