ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Нотижорат ташкилотлар, грантлар бўйича фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.1998 й. 31-сон "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.1998 й.

N 31



ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ АЛОҚАЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ, ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ

ТАШКИЛОТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАР ГРАНТЛАРИ

БЎЙИЧА ИЛМИЙ ДАСТУРЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, беғараз мурувват ва техник ёрдам сифатида ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро битимлар доирасида Ўзбекистон Республикасига бериладиган халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича бажариладиган илмий-техникавий ва инновация дастурларини ва лойиҳаларини мувофиқлаштиришни ва уларнинг мониторингини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 1998 йил 1 январдан бошлаб:

халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича Ўзбекистон Республикасида бажарилаётган илмий-техникавий ва инновация дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш доирасида;

илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халкаро битимлар доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида божхонада расмийлаштиришда ундириладиган божхона пошлинаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тўлашдан озод этилсин.

Сотиб олинган ёки хориждан келтирилган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) олиб қўйилган тақдирда барча тўловлар ва солиқлар белгиланган тартибда тўланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






































Время: 0.0185
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish