ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2006 й. Ф-2529-сон "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан қабул қилиниши лозим бўлган қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

29.06.2006 й.

N Ф-2529


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЎЛИМ   ЖАЗОСИ   БЕКОР   ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ  БИЛАН  ҚАБУЛ  ҚИЛИНИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ҚОНУНЛАР, НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги ПФ-3641-сонли Фармони қоидаларини амалга ошириш учун зарур бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш борасидаги ишларни жадаллаштириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун ўз вақтида топшириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан қабул қилиниши лозим бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш бўйича 1-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳи тузилсин.


2. Ишчи гуруҳи (Б. Мустафоев):

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги Фармони қоидаларини амалга оширишни таъминлайдиган қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жадвалини ишлаб чиқсин ва бунда 2006 йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида муҳокама қилиш учун уларни босқичма-босқич тақдим этиш зарурлигини ҳисобга олсин;

ушбу бандда кўрсатилган Жадвални ишлаб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 августдаги Ф-2310-сонли Фармойиши билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилиниши, ўзгартарилиши ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати"ни асос қилиб олсин;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ўлим жазосини жиноий жазолар тизимидан чиқариб ташлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш чоғида "умрбод қамоқ жазоси" ва "узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш" каби янгидан жорий этиладиган жазо турлари тушунчаси, шунингдек бундай жазо турлари учун тайинланиши назарда тутиладиган жиноятлар таркиби (моддалар рўйхати) аниқ ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратсин;

мазкур Фармойишда кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини, ушбу қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини тайёрлаш борасидаги ишга малакали мутахассислар, шунингдек мамлакатимиздаги тадқиқот ҳамда таълим муассасаларининг етакчи эксперт ва олимлари жалб этилишини таъминласин;

ушбу Фармойишда кўрсатилган қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш Жадвалининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ҳар чоракда маълумот бериб борсин.


3. Мазкур Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Рес публикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгашининг Котиби М. Атаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 354-модда.






























Время: 0.0040
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш