Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

ЎзССЖ Президентининг 02.06.1990 й. ПФ-12-сон "Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж қилиш учун бориши тўғрисида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.06.1990 й.

N ПФ-12

МУСУЛМОНЛАРНИНГ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА

ҲАЖ ҚИЛИШ УЧУН БОРИШИ ТЎҒРИСИДА


1. СССР Президенти фармойишини ижро этиш юзасидан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Ўрта Осиё регионида истиқомат қилувчи 500 кишидан иборат бир гуруҳ мусулмонларни 1990 йил 19 июнидан 10 июлигача ҳаж қилувчилар сифатида Саудия Арабистонига юбориш тўғрисидаги илтимосига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси (ўртоқ Рафиқов) ҳаж қилувчиларни келишилган маршрут бўйича Жидда шаҳрига (Саудия Арабистони) олиб бориб қўйиш ва олиб келишни таъминласин, ана шу мақсадлар учун ИЛ-86 ва ИЛ-62 самолётлари ажратилиб, уларни доимий истиқомат жойларига етказиб қўйишни ҳам таъминласин.


3. Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ Йўлдошев) рухсатномалар ва қайд этиш бўлими, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Азимов), Ўзбекистон Республика божхонаси (ўртоқ Тарасов), СССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон ССР бўйича диний ишлар кенгаши билан биргаликда тегишли йўл ҳужжатларининг жадал расмийлаштирилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ўртоқ Баҳромов) ҳаж қилувчиларга зарур дори-дармонлар ажратиб, ҳаж жойларида бўлиш даврида уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон ССР Савдо вазирлиги (ўртоқ Усмонов) Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси билан биргаликда ёдгорлик буюмлари, эсдалик совғалари харид этишда ҳаж қилувчиларга кўмаклашсин.


6. Тошкент шаҳар ижроия комитети (ўртоқ Шоабдураҳимов) мусулмонлар диний бошқармасининг талабномасига кўра ҳаж қилувчилар жўнаб кетиши олдидан ва Саудия Арабистонидан қайтганидан кейин уларнинг Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналарда жойлаштирилишини таъминласин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 22-24-сон, 310-модда










































Время: 0.0081
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш