ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар / Ҳисоботни ташкил этиш ва юритиш /

Молия вазирининг 19.03.2009 й. 36-сон "Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.04.2009 й. 1813-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.04.2009 й.

N 1813-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.03.2009 й.

N 36


БУЙРУҒИ


Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг

бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 3 майдан кучга киради)



"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 5 майдаги 47-сонли буйруғи билан тасдиқланган Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига (2008 йил 22 май, рўйхат рақами 1813 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 193-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                          Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчилар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар

режасига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 0950, 3210, 6250, 7250 ва 9810 рақамли сатрларда "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 4410 ва 9820-сатрларда "йиғимлар" сўзи "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 9800-сатрда "йиғимларни" сўзи "бошқа мажбурий тўловларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 4100, 4110, 6100, 6110, 7100 ва 7110-сатрларда "ажратилган" сўзи "алоҳида" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 4900 ва 4910-сатрларда "даргумон" сўзи "ишончсиз" сўзи билан алмаштирилсин.


6. 8500 ва 8520-сатрларда "резерв" сўзи "захира" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 4330, 6011, 7011 ва 8040-сатрларда "олдини олиш" сўзлари "огоҳлантириш" сўзи билан алмаштирилсин.


8. 4030 ва 6330-сатрларда "суғурталанувчилардан" сўзи "суғурта қилдирувчилардан" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 6030 ва 7030-сатрларда "суғурталанувчиларга" сўзи "суғурта қилдирувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқномада:

а) матнидаги барча:

"даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин;

"фойда (даромад)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин;

"солиқлар ва йиғимлар" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"солиқ ва йиғимлар" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"солиқлар ва йиғимларни" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ажратилган бўлинмалар" сўзлари "алоҳида бўлинмалар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ажратилган бўлинмаларга" сўзлари "алоҳида бўлинмаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ажратилган бўлинмалардан" сўзлари "алоҳида бўлинмалардан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ажратилган бўлинма" сўзлари "алоҳида бўлинма" сўзлари билан алмаштирилсин;

"даргумон" сўзи "ишончсиз" сўзи билан алмаштирилсин;

"резерв капиталини" сўзлари "захира капиталини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"резерв капитали" сўзлари "захира капитали" сўзлари билан алмаштирилсин;

"резерв капиталининг" сўзлари "захира капиталининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"олдини олиш" сўзлари "огоҳлантириш" сўзи билан алмаштирилсин;

"суғурталанувчи" сўзи "суғурта қилдирувчи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"суғурталанувчининг" сўзи "суғурта қилдирувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"суғурталанувчига" сўзи "суғурта қилдирувчига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"суғурталанувчиларга" сўзи "суғурта қилдирувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

"суғурталанувчилар" сўзи "суғурта қилдирувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;

"суғурталанувчилардан" сўзи "суғурта қилдирувчилардан" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг "б" кичик бандида "солиқ (йиғимлар)" сўзлари "солиқлар (бошқа мажбурий тўловлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 152-бандда ва 266-банддаги жадвалнинг 17-сатрида "суғурталанувчиларнинг" сўзи "суғурта қилдирувчиларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 211-банддаги жадвалнинг 11-сатрида "суғурталанувчидан" сўзи "суғурта қилдирувчидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 211-банддаги жадвалнинг 18-сатрида "ажратилган бўлинмалари" сўзлари "алоҳида бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 297-банднинг иккинчи хатбошида "суғурталанувчида" сўзи "суғурта қилдирувчида" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 380-банддаги жадвалнинг 4-сатрида "резерв капиталига" сўзлари "захира капиталига" сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 470-банднинг биринчи хатбошида "солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа ажратмалар" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 219-модда.














































Время: 0.0060
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш