Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 31.03.2009 й. 1933-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 31.03.2009 й. 85-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 31 мартда 1933-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2009 йил 31 мартдаги

85-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА


Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг

давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини, шунингдек Адвокатларнинг йиғма давлат реестрини ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


адвокатлик гувоҳномаси - адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат;


адвокатларнинг давлат реестрлари - Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ адвокат мақомига эга бўлган, адвокат мақоми тўхтатиб турилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган адвокатлик гувоҳномасини берган адлия органларининг маълумотлар базаси.


Адвокатларнинг йиғма давлат реестри - маълумотларнинг ягона базаси бўлиб, у Қонунга мувофиқ адвокат мақомини олган, адвокат мақоми тўхтатилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олади.


2. Адвокат адвокатлик фаолиятини амалга оширадиган адвокатлик тузилмаси давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга олинган) жойда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (бундан кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) томонидан адвокатлик гувоҳномаси берилади.

Адвокатлик гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмайди.


3. Адвокатларнинг давлат реестрлари адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги адлия органлари томонидан юритилади.


4. Адвокатларнинг йиғма давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритилади.



II. АДВОКАТЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ

ШАКЛИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Адвокатлик гувоҳномаси (бундан кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) Қонуннинг 3-1-моддасига мувофиқ адвокат мақомига эга бўлишга талабгор бўлган шахсга (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган ёки талабгорнинг фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмасига кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар адлия органи томонидан олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида берилади.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (бундан кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш деб юритилади) ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли "Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.


6. Гувоҳнома 1-иловага мувофиқ шаклда берилади.


7. Талабгор унга адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олади, бу ҳол адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини ва гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади. Бу ҳақда адлия органи уч кунлик муддатда берилган гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини (бундан кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб юритилади) ёзма равишда хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан адвокат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади. Адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига кириш бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлари ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан адвокатнинг Адвокатлар палатасига кириш тўғрисидаги буйру

...
Время: 0.0269
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш