Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Лицензиялаш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.10.2010 й. 234-сон қарорига 1-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 25 октябрдаги

234-сон қарорига

1-ИЛОВА


Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб

чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш,

улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш

ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:

хавфлиликнинг I, III-V классларига тегишли пиротехника буюмларини (кейинги ўринларда - пиротехника буюмлари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш;

техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III-V класслари) фойдаланиш.

3. Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I класси) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.

4. Лицензия бериш, беришни рад этиш, тўхтатиш, унинг амал қилишини қайта тиклаш ёки тўхтатиб туриш, шунингдек, уни бекор қилиш ҳамда қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.

5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ва экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензияловчи орган лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда тегишли хулосалар тайёрлаш учун бошқа ташкилотлардан экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Эксперт комиссияси йиғилиши зарурат бўлганда ўтказилади.

7. Фақат юридик шахслар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг талабгорлари бўлиши мумкин.

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда.

8. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар уларнинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

9. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


10. Қуйидагилар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, тегишли техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғинга қарши, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш;

лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва техник регламентларга ёки стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш;

фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисм бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;

фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги;

ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш;

ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва коллектив ҳимояланиш воситалари, шунингдек махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши;

лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан, тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги;

фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш;

ҳар йили Лицензияловчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай мазкур Низомда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;

лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилган, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда).

11. Пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

а) пиротехника буюмларини яратиш бўйича:

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги;

пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги;

норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш;

б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича:

лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар кўриш;

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш;

ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги;

буюмларни ишлаб чиқаришда шу жумладан импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хом ашё ва компонентлардан фойдаланиш;

фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;

раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги;

в) пиротехника буюмларини ташиш бўйича:

ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қўролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш;

г) пиротехника буюмларини сақлаш бўйича - базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган

...
Время: 0.0072
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish