ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Транспорт алоқалар, йўловчилар ва юклар ташиш / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальдив Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновлари тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 6 ноябрь)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальдив

Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган ўзларининг

тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида

ҳаво қатновлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальдив Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар;

1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда,

Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани ва 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан - Фуқаро авиациясининг Бош директорини ёки ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган Бош директор бажарадиган ёки шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади ва Мальдив Республикаси Ҳукуматига нисбатан - Транспорт ва Алоқа вазирлигининг Фуқаро авиацияси бошқармасини ёки ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган бошқарма бажарадиган ёки шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


c) "тайинланган авиакорхона" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон Жадвалда кўрсатилган йўналишлар бўйича келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимнинг 3-моддаси (Тайинлаш ва парвозларга рухсат бериш)га мувофиқ тайинланган бир ёки бир нечта авиация корхонасини англатади ва бундай тайинлаш тўғрисида биринчи Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилади.


d) "ҳудуд" атамаси Аҳдлашувчи Томонга нисбатан ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг мустақиллиги, суверенитети, ҳимояси ва мандати остидаги ер майдонларини ва ички сувларини англатади;


e) "тариф" атамаси агентлик шартларни ва бошқа ёрдамчи қийматларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчилар, йўловчилар юки ва юкларни ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва шартлари бунга кирмайди.


f) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 96-моддасида улар учун кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


g) "келишилган йўллар" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқларни бериши орқали йўлга қўйилган f-бандида кўрсатилган ҳар қандай ҳаво қатновларини англатади.


h) "белгиланган йўналишлар" атамаси ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган ҳар қандай йўналишларни англатади.


i) "ҳажм" атамаси ҳаво кемасига нисбатан бирор йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида ҳаво кемаси қабул қилиб олиши мумкин бўлган тижорий юклашни англатади;


j) "ҳажм" атамаси келишилган йўлларга нисбатан ушбу ҳаво йўлидан фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажми маълум вақт ичида белгиланган йўналиш ёки йўналишнинг бир қисмида шундай ҳаво кемаси томонидан амалга ошириладиган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтирилганини англатади;


k) "тайёрагоҳ йиғимлари" авиакорхоналардан ҳаво кемалари, ундаги экипаж ва йўловчилар тайёрагоҳ ва аэронавигация воситалари ва шу сингари бошқа хизматлар ва воситалар билан таъминланиши учун ундириладиган тўловларни англатади; ва


l) "ушбу Битимга Илова" атамаси ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар жадвалини ёки ушбу Битим 17-моддаси (Битимни ўзгартириш)нинг қоидаларига мувофиқ киритилган ўзгартиришларни англатади. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва ушбу Битимнинг барча изоҳлари Иловага қилинган изоҳларни ўз ичига олади, агарда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса.



2-модда. Ҳуқуқларни бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларда халқаро ҳаво қатновларни йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларни беради.


2. Ушбу Битимнинг қоидаларига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона ҳаво

...
Время: 0.0053
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш