Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 04.03.2017 й. 4/1-сон "Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.04.2017 й. 1704-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2017 й.

N 1704-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.03.2017 й.

N 4/1


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан тўқимачилик

корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда

улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини

тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби

тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 14 июлдаги 19/1-сон қарори (рўйхат рақами 1704, 2007 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан тўқимачилик

корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда

улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини

тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби

тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар



1. 8-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарз олувчининг тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл);".


2. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "ўн" деган сўз "уч" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкнинг кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк томонидан қарор қабул қилинган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган муддатда, қарз олувчига кредит беришнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилган ёзма хулоса жўнатилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 233-модда





































Время: 0.2026
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish