Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Суғурталаш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2013 й. 298-сон қарорига 1-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 ноябрдаги

298-сон қарорига

1-ИЛОВА


Суғурталовчини қайта ташкил этишга

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома (кейинги ўринларда - қайта ташкил этишга рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Қайта ташкил этишга рухсатнома ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан берилади.

3. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш суғурталовчиларга қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш ҳуқуқини беради.


4. Қайта ташкил этишга рухсатнома амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.



II. РУХСАТНОМА БЕРИШГА ДОИР

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


5. Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:

суғурталовчилар томонидан уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этилиши;

суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига йўл қўйилмаслиги;

суғурталовчилар томонидан уларга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтган илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши;

суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги.



III. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШГА РУХСАТНОМА

ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун суғурталовчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида ариза;

муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

ташкил этилаётган суғурталовчининг баланси ва унинг фаолияти молиявий натижалари прогнози;

қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).


7. Суғурталовчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Қайта ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар суғурталовчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқаси орқали ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


9. Ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда суғурталовчига дарҳол берилади (юборилади).



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШГА РУХСАТНОМА БЕРИШ ЁКИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Ваколатли орган суғурталовчининг аризасини кўриб чиқади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта ташкил этишга рухсатномани беради ёки рад этади. Қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тўғрисида суғурталовчининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


11. Агар ваколатли орган қайта ташкил этишга рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида суғурталовчининг аризасини кўриб чиқиш муддати мобайнида суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатнома бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин суғурталовчи уни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ниятида бўлган қайта ташкил этишни, бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган суғурталовчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга қайта ташкил этишга рухсатнома беришга мажбур. Қайта ташкил этишга рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва суғурталовчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма хабарнома қайта ташкил этишга рухсатнома беришга тенглаштирилади ва қайта ташкил этишни содир этиш учун асос ҳисобланади.


12. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай суғурталовчига қайта ташкил этишга рухсатномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида уни ёзма шаклда хабардор қилади. Қайта ташкил этишга рухсатнома берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмайди.


...
Время: 0.0206
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш