Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.05.2003 й. 210-сон қарорига илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 8 майдаги

210-сон қарорига

ИЛОВА


Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссия ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади.

4. Баҳолаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

5. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун баҳолаш фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича намунавий (оддий) лицензиялар берилади:

кўчар мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари;

кўчмас мулкни баҳолаш ҳуқуқи учун, мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари;

бизнесни баҳолаш ҳуқуқи учун (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турлари).

6. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

"Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандартлари талабларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

лицензия олишда ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталининг мавжудлиги;

фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисининг мавжудлиги;

фаолиятнинг фақат ушбу Низомда назарда тутилган турини амалга ошириш;

баҳоловчи томонидан баҳолаш фаолиятини фақат битта баҳоловчи ташкилотда амалга ошириш. Бунда баҳолаш фаолияти баҳоловчи томонидан бошқа баҳоловчи ташкилотда фақат у баҳолаш фаолиятини амалга оширган баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тўхтатилгандан, бекор қилингандан ёки унинг муддати тугагандан кейин амалга оширилиши мумкин;

баҳоловчи ташкилот штатида ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда баҳоловчиларнинг мавжудлиги;

баҳолашни ўтказишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

баҳолашни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари лавозимига фақат баҳоловчини тайинлаш;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белиланган тартибда мустақилликни таъминлаш;

баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган шахс (шахслар) томонидан баҳолаш тўғрисида ҳаққоний ҳисобот тузиш;

баҳоловчи ташкилотда ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари мавжудлиги;

лицензияловчи органни номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун муддатда хабардор қилиш;

йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига белгиланган шаклда баҳолаш фаолияти тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси талабига кўра баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни тақдим этиш.

Қуйидагилар:

кўчар мулкни (қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида иккита баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;

кўчмас мулкни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналардан ташқари) баҳоловчи ташкилотлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида учта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак;

бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхоналар, моддий ва номоддий активларнинг барча турларини) баҳоловчи ташкилотлар - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига ва камида тўртта баҳоловчи штатига эга бўлиши керак.

Бунда устав капиталининг камида 30 фоизи пул маблағларидан иборат бўлиши керак.

Баҳоловчи ташкилотлар қўшимча баҳолаш фаолияти профессионал хизматларининг фақат қуйидаги турларини кўрсатиши мумкин:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;

баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш;

баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини тарқатиш.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, муассислар (қатнашчилар) рўйхати, уларнинг манзили ва фаолият турлари;

фаолиятнинг лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланаётган тури;

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғимнинг лицензия талабгори тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) лицензия талабгори штатида турган ушбу Низомда назарда тутилган миқдордаги баҳоловчилар малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;

е) баҳоловчиларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари;

з) пул маблағларининг устав капиталига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (бухгалтерия ҳисоби тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланғич ҳисобга олиш ҳужжатлари нусхалари);

и) ўз баҳоловчилари ишлари сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхалари.

8-1. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳ

...
Время: 0.0048
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish