Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи куйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш Қоидалари (АВ томонидан 23.01.2010 й. 2072-сон билан рўйхатга олинган 25.12.2009 й. "Ўздавнефтгазинспекция" 01/07-1220-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 7/2-сон, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг1/141-сон қарори билан тасдиқланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 23 январда 2072-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўздавнефтгазинспекция",

Ўзбекистон  Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлигининг

2009 йил  25 декабрдаги

01/07-1220, 7/2, 1/141-сон қарорига

ИЛОВА



Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит

китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига

ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган

ва сиқилган табиий газни бериш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 542-сонли "Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича ёнилғи қуйиш шохобчалари, газ тўлдириш шохобчалари ва компрессор станциялари (бундан кейинги ўринларда ёнилғи қуйиш шохобчаси деб юритилади) хизматидан фойдаланувчи ташкилотларга нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


истеъмолчи - нефть маҳсулотлари ва газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик шахслар;


лимит китобчаси - истеъмолчи томонидан олинадиган нефть маҳсулотлари ва газ миқдорлари меъёрини акс эттирувчи китоб;


маҳсулот етказиб берувчи - нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газ (бундан кейинги ўринларда нефть маҳсулотлари ва газ деб юритилади) сотишни амалга оширувчи юридик шахслар;


реестр - нефть маҳсулотлари ва газни олиш учун расмийлаштирилган тарқатиш ведомостларини рўйхатга олиш ҳужжати;


рухсатнома - ёнилғи қуйиш шохобчаси томонидан истеъмолчига нефть маҳсулотлари ва газ берилишига асос бўладиган ҳужжат;


тарқатиш ведомости - маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида нефть маҳсулотлари ва газни олиш учун расмийлаштириладиган ҳужжат.



II. РУХСАТНОМА БЛАНКАЛАРИ, ТАРҚАТИШ

ВЕДОМОСТЛАРИ ВА ЛИМИТ КИТОБЧАЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА САҚЛАШ


2. Рухсатнома бланкалари, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари маҳсулот етказиб берувчилар томонидан типография усулида тартиб рақамлари кўрсатилган ҳолда тайёрланади. Бланкалар мазкур Қоидаларнинг 1, 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шакл бўйича тайёрланади.


3. Маҳсулот етказиб берувчининг ҳудудий ташкилоти омборларига келиб тушган бланкаларни қабул қилиш улар келиб тушган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида ташкилот раҳбари чиқарган буйруқ билан тайинланган доимий ишчи комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия пакетни очишдан олдин ўрамнинг бутлигини, йўлловчи ҳужжатларини ва юк хатининг мавжудлигини текширади. Бланкалар қабул қилинганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади, шундан далолатноманинг биринчи нусхаси юк хати билан бирга бухгалтерияга топширилади ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сифатида кирим қилиш учун асос ҳисобланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси бланкаларни сақлаш учун қабул қилган жавобгар шахсда сақланади.



III. НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН

РУХСАТНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Нефть маҳсулотларини бериш маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Мазкур шартномада лимит бўйича ажратилган нефть маҳсулотларининг миқдори, шу жумладан, тарқатиш ведомостлари ва хизмат сафарига юборилган автотранспорт воситаларига лимит китобчалари орқали бериладиган миқдорлар кўрсатилади. Шартномага асосан маҳсулот етказиб берувчи истеъмолчига нефть маҳсулотлари учун амалдаги нархларидан келиб чиққан ҳолда, олдиндан пул ўтказиш учун ҳисоб рақамини тақдим қилади.


5. Истеъмолчи амалга оширилган тўловлар бўйича маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг нусхалари ва нефть маҳсулотини олиш учун ишончномани тақдим қилади. Ишончномада маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси ва маркетинг бўлими томонидан истеъмолчидан келиб тушган пул маблағлари ва лимитлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида нефть маҳсулотларини бериш учун уч нусхада рухсатномалар расмийлаштирилади, шундан рухсатноманинг:

биринчи нусхаси маҳсулот етказиб берувчида қолади;

иккинчи нусхаси истеъмолчига тақдим этилади;

учинчи нусхаси ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим қилинади.


6. Нефть маҳсулотларини бериш рухсатномаси маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки унга ваколатли шахс томонидан имзоланади, шунингдек маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган рўйхатга биноан бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рухсатномалар бериш реестрига киритилади ҳамда истеъмолчига ва ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим қилинади.

7. Истеъмолчининг лимит карточкасида рухсатномаларни расмийлаштиришда (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси) нефть маҳсулотининг миқдори шу турдаги нефть маҳсулотининг ўтган ой давомидаги ўртача зичлигидан келиб чиққан ҳолда ҳажм (литр) ва масса (тонна) оғирлик ўлчов бирликларида кўрсатилади.



IV. ГАЗНИ ОЛИШГА РУХСАТНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


8. Рухсатномани расмийлаштириш учун истеъмолчи олиши лозим бўлган газ учун тўловни амалга ошириши лозим. Тўлов истеъмолчи ва маҳсулот етказиб берувчи томонидан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.


9. Истеъмолчи тўловларни амалга оширганидан кейин маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг нусхалари ҳамда газ олиш учун ишончномани тақдим қилади. Маҳсулот етказиб берувчи унинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағлари келиб тушганлигини текшириб, ишончномада маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси ва маркетинг бўлими томонидан пул маблағлари ҳамда лимитлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида газ бериш учун уч нусхада рухсатнома расмийлаштирилади.


10. Газ бериш рухсатномаси маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки унга ваколатли шахс томонидан имзоланади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги рухсатномалар бериш реестрида расмийлаштирилади.


V. ТАРҚАТИШ ВЕДОМОСТЛАРИ БЎЙИЧА

ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАСИДА НЕФТЬ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ БЕРИШ


11. Ёнилғи қуйиш шохобчасидан нефть маҳсулотларини тарқатиш маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади.


12. Ҳайдовчининг йўл варақаси автотранспорт воситасига ёнилғи қуйиш учун асос ҳисобланади ва йўл варақасининг "ёнилғи берилсин" сатрида берилиши лозим бўлган нефть маҳсулотининг миқдори сўз билан ёзиб кўрсатилади.

13. Ёнилғи қуйиш шохобчасида йўл варақасининг "берилди" сатрида амалда берилган нефть маҳсулотининг миқдори ва тури кўрсатилади, шунингдек ёнилғи қуйиш шохобчаси ва навбатчининг рақами кўрсатилган муҳр босилади.


14. Нефть маҳсулотлари берилганда ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш ведомости ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси эса ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш ведомости ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор берилган нефть маҳсулотларининг миқдор ва пул билан ифодаланган жамини ҳисоблаб, имзолайди ва тарқатиш ведомостини штамп билан муҳрлайди.

Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин ва истеъмолчининг лимити ва пул маблағлари, нефть маҳсулотларининг қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи пул маблағларининг тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш ведомости нусхасини солиштириш учун олади.


15. Нефть маҳсулотлари берилганда ёнилғи қуйиш шохобчаси оператори томонидан автотранспорт воситаси ҳайдовчисига берилган нефть маҳсулотлари миқдори суммасига назорат касса машинасининг чеки берилади.


16. Ёнилғи ёки портлаш хавфи бўлган моддалар билан юкланган автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш металл канистрлар орқали ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан 25 метрдан кам бўлмаган масофада амалга оширилади.


17. Ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти техник ёки бошқа сабабларга кўра тўхтатиб қўйилган тақдирда, автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш ушбу шохобчанинг ҳудудида кўчиб юрувчи шохобчалар томонидан амалга оширилади.



VI. ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИДА ТАРҚАТИШ

ВЕДОМОСТЛАРИ БЎЙИЧА ГАЗ БЕРИШ


18. Ёнилғи қуйиш шохобчасида газ бериш маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади.


19. Ҳайдовчининг йўл варақаси автотранспорт воситасига ёнилғи қуйиш учун асос ҳисобланади ва йўл варақасининг "ёнилғи берилсин" сатрида газ миқдори сўз билан ёзиб кўрсатилади.

20. Ёнилғи қуйиш шохобчасида йўл варақасининг "берилди" сатрида амалда берилган газ миқдори кўрсатилади, шунингдек ёнилғи қуйиш шохобчаси ва навбатчининг рақами қайд этилган муҳр босилади.


21. Газнинг берилишида ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш ведомости ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш ведомости ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор берилган газнинг миқдор ва пул билан ифодаланган жамини ҳисоблаб, имзолайди ва тарқатиш ведомостини штамп билан муҳрлайди.

Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин ва истеъмолчининг лимити ва пул маблағлари, газ қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи пул маблағларининг тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш ведомости нусхасини солиштириш учун олади.


22. Газ берилганда ёнилғи қуйиш шохобчасида оператор томонидан автотранспорт воситаси ҳайдовчисига берилган газ миқдори суммасига назорат касса машинасининг чеки берилади.


23. Газни бериш бўйича тарқатиш ведомостлари мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Тарқатиш ведомостларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.


24. Берилган газнинг миқдор ва пул билан ифодаланган ҳисоби тарқатиш ведомостларига мувофиқ навбатчилик тугаши билан ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) томонидан амалга оширилади.


25. Ёнилғи қуйиш шохобчасида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйишга берилган газнинг тезкор ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчилик давомида берилган газ ҳисобини юритиш китобида юритилади, унда ҳар бир навбатчилик давомида берилган газнинг ҳажми кўрсатилади.


26. Ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти техник ёки бошқа сабабларга кўра тўхтатиб қўйилган тақдирда, автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш рухсатнома маҳсулот етказиб берувчи бухгалтерияси томонидан бошқа ёнилғи қуйиш шохобчасига қайта расмийлаштирилгандан кейин амалга оширилади.



VII. ХИЗМАТ САФАРИДАГИ АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИГА ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ


27. Истеъмолчи буюртмаси ва шартномага асосан маҳсулот етказиб берувчи истеъмолчини хизмат сафаридаги автотранспорт воситаларига нефть маҳсулотлари ва газ олиш учун лимит китобчаси билан таъминлайди.


28. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситаларига нефть маҳсулотлари ва газнинг берилиши корпоратив банк пластик карталари асосида амалга оширилиши мумкин.

Корпоратив банк пластик карталари асосида берилган нефть маҳсулотлари ва газ учун ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби "Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғриси"даги низомга (рўйхат рақами 1470-сон, 2005 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.,  15-16-сон, 121-модда) мувофиқ амалга оширилади.


29. Шаҳарлараро қатновни амалга оширувчи истеъмолчига хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари (маршрут автобуслари бундан мустасно) учун нефть маҳсулотлари ва газ олиш учун нақд пул маблағларини бериш истеъмолчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан истеъмолчининг буюртма ва тақдим этиладиган бир хизмат сафарига кетадиган нефть маҳсулоти ва газга бўлган эҳтиёжи, уларнинг сарф меъёрини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоби, маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартнома нусхаси, шунингдек хизмат сафарига чиқиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси бўйича амалга оширилади. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун зарур бўлган пул маблағларининг ҳисоб-китоб тартиби мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида келтирилган.


30. Истеъмолчи ҳисобдорлик асосида хизмат сафарини амалга оширувчи автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига лимит китобчалари ҳамда нефть маҳсулоти ва газ олиш учун нақд пул кўринишида бўнак беради.


31. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун нефть маҳсулоти ва газнинг нақд пулда берилиши фақат тарқатиш ведомости бўйича нефть маҳсулоти ёки газни сотадиган ёнилғи қуйиш шохобчаларида ҳайдовчи томонидан хизмат сафари гувоҳномаси, йўл варақаси ва лимит китобчаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.


32. Ёнилғи қуйиш шохобчасида лимит китобчаси ва йўл варақасининг "берилди" сатрида берилган нефть маҳсулотининг миқдори ва суммаси кўрсатилади, ёнилғи қуйиш шохобчаси муҳри билан тасдиқланиб, оператор имзоси қўйилади, ҳайдовчига эса истеъмолчининг бухгалтериясига ҳисобот бериш учун назорат касса машинасининг чеки берилади. Лимит китобчасининг қирқиб олинган варағи ёнилғи қуйиш шохобчасининг навбатчилик ҳисоботига илова қилинади.

Газ берилганда йўл варақасида берилган газнинг миқдори ёзилади, ёнилғи қуйиш шохобчасининг муҳри босилади ва назорат касса машинаси чеки берилади.


33. Нефть маҳсулоти ва газни харид қилиш учун банкдан олинган нақд пул маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича жавобгарлик "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари"га (рўйхат рақами 565, 1998 йил, 17 декабрь) мувофиқ истеъмолчининг раҳбари ва бош бухгалтери зиммаларига юклатилади.


34. Шаҳарлараро маршрут автобусларига ёнилғи қуйиш истеъмолчининг ёнилғи қуйиш шохобчасида уларнинг идоравий ташкилотлари ўртасидаги келишувга мувофиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади.



VIII. ҲИСОБОТ ЮРИТИШ


35. Ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) томонидан мазкур Қоидаларнинг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шаклдаги нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчиларининг реестрини илова қилган ҳолда икки нусхада навбатчилик ҳисоботи тузилади.


36. Ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) навбатчилик ҳисоботини реестр билан бирга маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширади. Бухгалтерия томонидан ҳисоботлар текширилганидан кейин ҳисоботнинг реестр билан бир нусхаси ёнилғи қуйиш шохобчасига сақлаш учун қайтарилади.


37. Истеъмолчининг ишлатилган тарқатиш ведомостлари, лимитларни ҳисобга олиш карточкалари ва лимит китобчалари асосида ҳар ой шу турдаги нефть маҳсулотларининг ўтган ойдаги ўртача зичлигидан келиб чиққан ҳолда, тарқатилган нефть маҳсулотларининг миқдори солиштирилади ҳамда ҳар ойда маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро якуний ҳисоб-китоб ўтказишга асос бўлиб ҳисобланувчи далолатнома тузилади.


38. Тарқатиш ведомостлари, рухсатномалар, навбатчилик ҳисоботи ва лимит китобчалари сиёҳли ёки шарикли ручкада аниқ ва тушунарли, янглишсиз тўлдирилиши керак. Бўяш, ўчириш ва тузатишга йўл қўйилмайди.


39. Тарқатиш ведомостлари, рухсатномалар, навбатчилик ҳисоботи ва лимит китобчалари, шунингдек бошқа қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат давомида сақланиши учун маҳсулот етказиб берувчи раҳбари ёки у томонидан белгиланган тартибда аниқланган шахс жавобгар бўладилар.



IX. РУХСАТНОМА, ТАРҚАТИШ ВЕДОМОСТЛАРИ

ВА ЛИМИТ КИТОБЧАЛАРИ БЛАНКАЛАРИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


40. Рухсатнома бланкалари, тарқатиш ведомостлари, лимит китобчалари ҳамда бошқа қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг ҳисоби, уларнинг инвентаризацияси, шунингдек йўқолиши ва етишмовчилиги ҳисоби "Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғ

...
Время: 0.0199
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш