Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Хусусийлаштириш /

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 4-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат кўчмас мулк объектларини

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуа (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларни (бундан буён матнда давлат кўчмас мулк объекти деб юритилади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат кўчмас мулк объектларини суд ҳал қилув қарорига асосан сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат кўчмас мулк объектлари савдолари (савдолар) - сотувчи ёки риэлторлик ташкилоти, шунингдек, аукцион ва тендерлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда, ташкил этиш ва ўтказиш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этиладиган савдолар;

савдолар ташкилотчиси - сотувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномага асосан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича "E-auksion" электрон савдо платформасида аукционлар ва танловларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш хизматларини кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот ёки сотувчи;

талабгор - савдоларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти);


қатнашчи - аукцион ёки танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;


ваколатли вакил - қатнашчи (талабгор) томонидан ишончномага асосан аукцион, танлов ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш ваколати берилган шахс;


харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини (бундан буён матнда олди-сотди шартномаси деб юритилади) тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма);

Давлат комиссияси - Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси;

Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ танлов - танловнинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ танлов - танловнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ олдиндан танлаб олинган, махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;


танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат кўчмас мулк объектларининг сони ва миқдори, қўшимча юкламалар, қатнашчиларга қўйиладиган инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар ва талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;


танлов ҳужжатлари - давлат кўчмас мулк объектининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, шунингдек танлов шартлари ва тартиб-таомили тўғрисидаги дастлабки ахборотдан иборат танлов ташкилотчиси томонидан талабгорларга тақдим этиладиган танлов ўтказиш қоидалари, танлов таклифлари шаклларини ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;


танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;


савдоларни ўтказиш санаси - аукцион ўтказиш ёки танлов якунлари юзасидан хулоса чиқариш санаси ва вақти;


сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат кўчмас мулк объекти учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган пул маблағлари;

инвестициявий мажбуриятлар - давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишда харидор томонидан давлат кўчмас мулк объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - давлат кўчмас мулк объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


аукцион - мусобақалашиш асосида харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли, бунда энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ аукцион - аукционнинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ аукцион - аукционнинг сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;


тўғридан-тўғри музокаралар - сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар;


балансда сақловчи - сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс;


бошланғич нарх - давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх.


3. Давлат кўчмас мулк объекти давлат органлари ёки хўжалик бошқаруви органларининг, балансда сақловчининг таклифларига, нодавлат юридик шахсларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг буюртманомаларига мувофиқ шакллантириладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метргача бўлган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бинолари ва иншоотларининг умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, аммо 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган давлат объектлари бўйича) қарорларига мувофиқ тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига (давлат кўчмас мулки объектларининг рўйхатларига) (кейинги ўринларда - хусусийлаштириш дастури) асосан ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича сотувчи томонидан сотилади.

Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Давлат комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.

Савдоларда турган, илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари мазкур давлат кўчмас мулк объектларини сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.

Савдоларда давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин.

4. Давлат кўчмас объектларини Ўзбекистон Республикасининг резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини ЭАВда ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағларидан фойдаланишлари мумкин.


II. ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ

СОТИШ ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ


5. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш юзасидан давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органи, балансда сақловчи, нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш учун Агентлик ёки ҳудудий бошқармага тегишлича таклифлар ёки буюртманомалар бериш йўли билан ташаббус кўрсатилиши мумкин.

6. Давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисидаги таклифига:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи ёки балансда сақловчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган сотишга таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурати мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) нусхалари;

балансда сақловчи Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва давлат муассасалари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, балансда сақловчи давлат корхонаси ёки муассасаси бўлган тақдирда.

7. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома:

нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомга 2-иловага биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак;

жисмоний шахс номидан ушбу Низомга 3-иловага биноан шакл бўйича ўзи ёки бунга вакил қилинган шахс томонидан имзоланиши керак.

8. Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманомалар олингандан кейин беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчига ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига уни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишлича балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланадиган ва муҳр билан тасдиқланадиган хулосасини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.

Агар давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарур бўлса, балансда сақловчининг биринчи раҳбари сўров олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентликни (тегишли ҳудудий бошқармани) ёзма равишда хабардор қилади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай, Агентликка (тегишли ҳудудий бошқармага) давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш тўғрисида балансда сақловчининг биринчи раҳбари ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланиши ҳамда муҳрлар билан тасдиқланиши шарт бўлган, давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган дастур (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари, соғликни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) ёки давлат кўчмас мулк объектини ривожлантиришни назарда тутувчи ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти раҳбари ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган тармоқ жадвали илова қилинган асослантирилган хулосани тақдим этади.

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат кўчмас мулки объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда ягона мулк мажмуаси сифатида хусусийлаштириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган тақдирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда ҳудудни шаҳарсозлик талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли хулосани тақдим этади.

Агентлик ёки ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини қуйидаги ҳолларда сотишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади:

давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирса;

мазкур давлат кўчмас мулк объектидан аҳолининг ижтимоий ва социал эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланишга зарурат бўлса;

давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурлиги асосланган хулоса, шу жумладан ушбу бандда назарда тутилган илова мазкур бандда белгиланган муддатда келса.

Давлат кўчмас мулк объектини сотишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида сабаблар кўрсатилган ахборот давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида Агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан ариза берувчига етказилади.

Давлат кўчмас мулк объектини сақлаб қолиш зарурлиги тўғрисидаги хулоса мазкур бандда кўрсатилган муддатларда келмаса, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат кўчмас мулк объектини (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) балансда сақловчининг розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиш ҳуқуқига эгадир. Хусусийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор:

давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи томонидан хулоса киритиш учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб уч ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метргача бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича;

давлат кўчмас мулк объектини балансида сақловчи томонидан хулоса киритиш учун белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб олти ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича қабул қилинади.

Хулосага илова қилинган дастур ёки тармоқ жадвалидаги тадбирлар 12 ой давомида бажарилмаган тақдирда, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хулосасига асосан давлат кўчмас мулк объектини (таълим муассасаларининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалардан ташқари) балансда сақловчининг (унинг юқори турувчи ташкилотининг) розилигисиз хусусийлаштириш дастурига киритиш ҳуқуқига эгадир. Хусусийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хулосаси тақдим этилган санадан бошлаб уч ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метргача бўлган бинолар (иншоотлар) бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг хулосаси тақдим этилган санадан бошлаб олти ой ўтганда - умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бинолар (иншоотлар) бўйича қабул қилинади.

Бунда балансда сақловчи (унинг юқори турувчи ташкилоти) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан бундай қарор қабул қилингандан сўнг 5 кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилинади.

9. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий бошқармага тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий бошқарма давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади:

давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманоманинг (таклифнинг) нусхаси;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича камида тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда давлат кўчмас мулк объектини кўздан кечириш далолатномаси;

Агентлик томонидан белгиланган шакл бўйича давлат кўчмас мулк объекти тўғрисидаги асосий маълумотлар;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) нусхалари;

балансда сақловчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органининг давлат кўчмас мулк объектини сотишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги

...
Время: 0.0228
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish