язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2017 й. 452-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 июлдаги

452-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

органларида хизмат мажбуриятларини бажариш

чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки

ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир

марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақалар (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) миқдори ва тартибини белгилайди.


1. Ушбу Низом:

ички ишлар органлари ходимларига;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) ҳарбий хизматчиларига;

Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Ички ишлар органлари ходими, ҳарбий хизматчиси ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар (кейинги ўринларда ходим деб юритилади) хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда унинг оила аъзоларига марҳумнинг ойлик маошининг 100 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.


3. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимга:

оғир тан жароҳати етказилганда ойлик маошининг 50 бараваригача бўлган миқдорда;

ўртача оғир тан жароҳати етказилганда ойлик маошининг 20 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тайинланади.


4. Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тўланиши ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.


5. Енгил тан жароҳати етказилган ходимга нисбатан нафақа тайинланмайди.


6. Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилганда ёки ҳалок бўлганда ушбу Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус (ҳарбий) унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.


7. Вазирликнинг Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва жойлардаги ушбу отрядларнинг ходимлари ҳамда Портлатиш қурилмалари ва портлаш хавфи бўлган предметларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича махсус отряди ходимлари хизмат мажбуриятларини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда оила аъзоларига ёки оғир, ўртача оғир тан жароҳати етказилганда уларга нафақа миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


8. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. НАФАҚАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


9. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ҳолат юз берганда бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари ташаббуси билан холислар иштирокида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ етказилган тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади.


10. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


11. Далолатнома тан жароҳати етказилган ходим, раҳбари ёхуд раҳбарнинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари, ҳарбий қисм командири, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.


12. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари томонидан юқори турувчи ички ишлар органига ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан Вазирлик раҳбариятига юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.


13. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати етказилишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.


14. Хизмат текшируви белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органи ёки соҳавий хизмат мансабдор шахслари, ҳарбий қисмнинг бўлим ва бўлинма бошлиқлари ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасасининг масъул ходимлари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати етказилиши унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.


15. Хизмат текшируви давомида терговга қадар текширув, суриштирув ёки тергов ҳаракатларини олиб бораётган мансабдор шахс ёхуд ҳарбий қисм командири томонидан ходимга етказилган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасини олиш ҳақида қарор қабул қилинади. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида, ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар мавжудлигини текширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

16. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.


17. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.


18. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд унга тан жароҳати етказилиши:

лавозим мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;

хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;

хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;

кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли ички ишлар органлари (ҳарбий қисм) ҳудудида бўлганида;

хизмат, даволаниш жойига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;

йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;

асирликда бўлиш (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлганида;

бедарак кетиш - ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;

суд томонидан ходимнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатларни бажараётганда содир бўлган бўлса хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади.



3-БОБ. НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


19. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимга тан жароҳати етказилиши хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:

а) ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;

б) тан жароҳат етказилганлиги тўғрисида далолатнома;

в) ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;

г) хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;

д) суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси.

Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.


20. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган бўлса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:

а) ходимнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

б) меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олиш ҳуқуқи тўғрисида нотариал тасдиқланган маълумотнома нусхаси;

в) ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёхуд Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.


21. Нафақани тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёки вилоят ички ишлар бошқармаларининг Кадрлар бошқармаларига юборилади. Мазкур ҳужжатлар ушбу органларнинг Кадрлар бошқармалари томонидан тўлиқ ўрганилиб, ўн кун муддатда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ички ишлар бошқармаларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати етказилганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда беш кун муддатда Кадрлар бошқармаларига тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли Кадрлар бошқармалари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


23. Ҳарбий қисмлар томонидан нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда Вазирликнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юборилади ва ушбу Бош бошқарма томонидан барча ҳужжатлар ўн кун муддатда ўрганилгач, вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига тақдим этилади.

24. Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари томонидан нафақа тайинлаш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун муддатда тўғридан-тўғри Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


25. Вазирлик Марказий аппарати ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати етказилганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига тақдим этилади.


26. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


27. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан бир ой муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда бир марталик тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда тақдимнома деб юритилади) киритилади.


28. Тақдимноманинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тасдиқланганидан сўнг Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Вазирликнинг Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармасига ва Тиббиёт бошқармаларига юборилади.


29. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан сақланадиган ички ишлар органларида - бюджет маблағлари ҳисобидан;

б) ўз ҳисобидан молиялаштириладиган ички ишлар органларида - ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


30. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказилганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг, етказилган тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.


31. Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилиб, 21 ва 25-бандларда белгиланган тартибда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


32. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган тан жароҳати учун нафақа улар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг берилади.


33. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.


34. Меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа пули унинг васий ёки ҳомийсига берилади.



4-БОБ. НАФАҚАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


35. Ходим - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилганда, шунингдек ҳалок бўлганда унга ёки унинг оила аъзоларига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий ички ишлар органларининг Кадрлар бошқармалари, ҳарбий қисмлар ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларининг кадрлар бўлими ва бўлинмалари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига бириктирилади.


36. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ёки ҳалок бўлган ходимлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисоботи мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда ҳудудий ички ишлар органларининг Кадрлар бошқармалари, ҳарбий қисмлар ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларининг кадрлар бўлими ва бўлинмалари томонидан молия хизматлари билан келишилган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасига юборилади.


37. Юборилган ҳисоботлар Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда бир марталик тўланган нафақалар тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар бўйича ҳисоботлар тайёрланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


38. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга

бир марталик нафақа тайинлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган чора-тадбирлар


  

Бажариш

муддати

     

1-босқич

Туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ҳамда ҳарбий қисмлар


     

Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга тан жароҳати етказилганда, ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари ва Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юбориш.

        


ўн кун

муддатда









2-босқич

    

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари

       


     

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатларни ва хизмат текшируви хулосасини Вазирлик Кадрлар бош бошқармасига юбориш.

     


ўн беш кун муддатда









3-босқич

Вазирлик Кадрлар

бош бошқармаси


       

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатлар Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ички ишлар вазирига тақдимнома киритилади.

       


бир ой

муддатда









4-босқич

Вазирлик Кадрлар

бош бошқармаси


       

Ички ишлар вазири томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимга бир маротабалик нафақа миқдори тасдиқланганидан сўнг, тақдимноманинг асл нусхаси ижро учун ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойига юборилади.

         


уч кун

муддатда









5-босқич

     

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари

        


      

Бюджет маблағлари ҳисобидан ёки хўжалик ҳисобидаги ички ишлар органлари ўз маблағлари ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади.

Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.

    


бир ой

муддатда



           





Низомга

2-ИЛОВА



Ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила

аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Амалга ошириладиган чора-тадбирлар


Бажариш

муддати

1-босқич

Туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ҳамда ҳарбий қисмлар


      

Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар ҳалок бўлганда, ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари ва Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юбориш.

       


ўн кун

муддатда









2-босқич

    

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари

     


     

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини ИИВ Кадрлар бош бошқармасига юбориш.

     


     

Фуқаролик кодексининг 1146-моддаси ҳамда ушбу ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб 3 кун муддатда

        









3-босқич

Вазирлик Кадрлар

бош бошқармаси


         

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатлар Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ички ишлар вазирига тақдимнома киритилади.

          


бир ой

муддатда







4-босқич

Вазирлик Кадрлар

бош бошқармаси


       

Ички ишлар вазири томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа миқдори тасдиқланганидан сўнг тақдимноманинг асл нусхаси ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига юборилади.

       


уч кун

муддатда









5-босқич

    

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоят ИИБлари, Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ва Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасалари

        


     

Бюджет маблағлари ҳисобидан ёки хўжалик ҳисобидаги ички ишлар органлари ўз маблағлари ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади.

Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.

        


бир ой

муддатда



    





Низомга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________________________________

(ички ишлар органи бошлиғи, ҳарбий қисм

командири ёки Вазирлик тизимига кирувчи

таълим муассасаси раҳбари)

__________________________________

(лавозими, унвони, Ф.И.О.) __________________________________

(имзоси герби муҳр билан тасдиқланади)




Етказилган тан жароҳати бўйича -сон

ДАЛОЛАТНОМА

1.



(тан жароҳати етказилган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили)

          

2. Тан жароҳати етказилган жой


          

3. Жароҳатланган (яраланиш, контузия, майиб бўлган) вақт


              

(йил, кун, соат ва минут)

4. Воқеа тафсилотлари:


     

      

        

       

       

5. Тан жароҳати олишнинг сабаблари:


     

      

        

6. Тан жароҳати олишнинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса:


     

      

.

Далолатномани тузган шахслар:

1.



(фуқаронинг аниқ яшаш манзили Ф.И.О., имзо)

2.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

3.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

       





Низомга

4-ИЛОВА



Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича

ТАҚДИМНОМА

1.



(ҳалок бўлган ёки тан жароҳати етказилган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

2.



(ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари)

            

           

3.



(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни)

          

           

4.



(ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори)

Вазирлик Кадрлар бош

бошқармаси бошлиғи

ўринбосари (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Р О З И М А Н

Вазирлик Тиббиёт

бошқармаси бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Вазирлик Юридик

таъминлаш бошқармаси

бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Вазирлик Назорат-тафтиш инспекцияси

бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Вазирлик Молия-иқтисод

бошқармаси бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Вазирлик Ўз хавфсизлиги

бошқармаси бошлиғи (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

Қ Ў Ш И Л А М А Н

Ички ишлар вазирининг

ўринбосари (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

5.



(ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан кўрсатилган нафақа миқдори)

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазири (махсус унвони)

имзо




(Ф.И.О.)

          





Низомга

5-ИЛОВА



Бир марталик тўланган нафақалар бўйича

ҲИСОБОТ

Т/р

Ходим/ҳарбий

хизматчининг

махсус/ҳарбий

унвони, Ф.И.О.,

охирги хизмат ёки

ўқиш жойи ва

лавозими


Ходим/ҳарбий

хизматчининг

ҳалок бўлиши,

тан жароҳати

олишининг аниқ

вақти ва қисқача

тафсилоти


Ўзбекистон

Республикаси

Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг суд-

тиббий экспертиза

муассасаси

хулосаси, санаси

ва рақами

Ички ишлар органи

раҳбари /ҳарбий

қисм командирининг

ходим/ҳарбий

хизматчини шахсий

таркиб рўйхатидан

ўчириш тўғрисидаги

буйруғининг рақами

ва санаси


Нафақани олиш

ҳуқуқи берилган

ходим/ҳарбий

хизматчининг

меросхўри Ф.И.О.,

яшаш жойи,

паспортига оид

маълумотлар


Нафақа

тўланган

сана ва унинг

миқдори (аниқ

қўрсатилади)


1.








2.








3.








4.








5.








Кадрлар бошқармаси раҳбари







(махсус унвони, Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Молия-иқтисод бошқармаси

(бўлими, бўлинмаси) раҳбари







(махсус унвони, Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

           





Низомга

6-ИЛОВА



Бир марталик тўланган нафақа тўғрисида

ҳудудлар ва муассасалар бўйича

ҲИСОБОТ

Т/р

ИИВ-ИИББ-ИИБ,

таълим муассасалари

ҳамда ҚҚББ

Жами

келиб

тушган

ҳужжатлар


ШУЛАРДАН


Тўланган

нафақа

миқдори

(сўм)


камчилик-

ларни

бартараф

этиш учун

қайтарилган

ҳужжатлар


Ижро этилган ҳужжатлар


ҳалок

бўлган


оғир тан

жароҳати

олган


ўртача

оғир тан

жароҳати

олган


жами


1.

Вазирлик марказий аппарати









2.

Қорақалпоғистон ИИВ









3.

Андижон вилояти ИИБ









4.

Бухоро вилояти ИИБ









5.

Жиззах вилояти ИИБ









6.

Кашқадарё вилояти ИИБ









7.

Навоий вилояти ИИБ









8.

Наманган вилояти ИИБ









9.

Самарқанд вилояти ИИБ









10.

Сирдарё вилояти ИИБ









11.

Сурхондарё вилояти ИИБ









12.

Тошкент шаҳар ИИББ









13.

Тошкент вилояти ИИБ









14.

Фарғона вилояти ИИБ









15.

Хоразм вилояти ИИБ









16.

Академия









18.

Ёнғин хавфсизлиги техника институти









19.

Қоровул қўшинлари бош бошқармаси









ЖАМИ:









Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси






Низомга

7-ИЛОВА



Бир марталик тўланган нафақа тўғрисида

ҳудудлар ва муассасалар бўйича

ҲИСОБОТ

Т/р

ИИВ-ИИББ-ИИБ,

таълим муассасалари

ҳамда ҚҚББ

И

ж

р

о

э

т

и

л

г

а

н

ҳ

у

ж

ж

а

т

л

а

р


Шундан


Ж

Қ

Б

Б


Т

е

р

г

о

в

д

е

п

а

р

т

а

м

е

н

т

и


Ҳ

П

Б

Б


Й

Ҳ

Х

Б

Б


П

П

Х

в

а

Ж

Т

С

Б

Б


Ё

Х

Б

Б


Қ

ў

р

и

қ

л

а

ш

б

о

ш

б

о

ш

қ

а

р

м

а

с

и


М

в

а

Ф

Р

Б

Б


Ў

з

х

а

в

ф

с

и

з

л

и

г

и

б

о

ш

қ

а

р

м

а

с

и


К

а

д

р

л

а

р

б

о

ш

б

о

ш

қ

а

р

м

а

с

и


Э

К

Б

М


М

И

Б


Т

И

в

а

А

Т

Б

Б


М

а

х

с

у

с

о

т

р

я

д


А

В

Б

С

О

Ф

М

Б


Т

а

ъ

л

и

м



м

у

а

с

с

а

с

а

с

и


Ж

И

Э

Б

Б


Б

о

ш

қ

а

х

и

з

м

а

т

л

а

р


1.

Вазирлик марказий аппарати





















2.

Қорақалпоғистон ИИВ





















3.

Андижон вилояти ИИБ





















4.

Бухоро вилояти ИИБ





















5.

Жиззах вилояти ИИБ





















6.

Кашқадарё вилояти ИИБ





















7.

Навоий вилояти ИИБ





















8.

Наманган вилояти ИИБ





















9.

Самарқанд вилояти ИИБ





















10.

Сирдарё вилояти ИИБ





















11.

Сурхондарё вилояти ИИБ





















12.

Тошкент шаҳар ИИББ





















13.

Тошкент вилояти ИИБ





















14.

Фарғона вилояти ИИБ





















15.

Хоразм вилояти ИИБ





















16.

Академия





















18.

Ёнғин хавфсизлиги техника институти





















19.

Қоровул қўшинлари бош бошқармаси





















ЖАМИ





















Вазирлик Кадрлар бош бошқармаси



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 617-модда