Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Иқтисодиёт вазирлигининг 143-сон, Молия вазирлигининг 127-сон, Ташқи савдо вазирлигининг 2017/04-13-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-34-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 28.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 04.09.2017 й. 2436-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.09.2017 й.

N 2436-7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2017 й.

N 143


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2017 й.

N 127


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.08.2017 й.

N 2017/04-13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

28.08.2017 й.

N 01-02/8-34


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатининг 82-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

82.

8704 10 102 0***, 8704 21 100 0, 8704 23 910 1, 8704 23 910 2, 8704 31 100 0 Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган, 8705 (юк кўтариш қобилияти 50 тн гача бўлган автокранлардан ташқари ТИФ ТН коди 8705 10 009 0) Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган


Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари

".

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Б. Ходжаев

Ташқи савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 970-модда




































Время: 0.0187
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш