ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 й. 866-сон "Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2017 й.

N 866




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ БОЁВУТ

ТУМАНИДА ЭКСПОРТБОП МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ, САҚЛАШ ВА

ҚАЙТА ИШЛАШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ЗАМОНАВИЙ АГРОКОМПЛЕКС ФАОЛИЯТИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудда экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш ҳамда ушбу йўналишга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш, уларга сервис хизмати кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган "Боёвут тезкор мадад" масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда жамият деб аталади) Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "ЎзРТХБ" АЖ деб аталади) томонидан 2,8 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилганлиги;

"ЎзРТХБ" АЖнинг молиявий ёрдам маблағлари унинг жамият устав фондидаги улуши сифатида киритилиши тўғрисида жамиятнинг қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "ЎзРТХБ" АЖ томонидан жамиятга ажратилган молиявий ёрдам маблағлари жамиятнинг устав фондига йўналтирилиши йўли билан "ЎзРТХБ" АЖ жамиятнинг иштирокчиси бўлишига розилик берилсин.


3. "ЎзРТХБ" АЖ Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда жамиятнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


4. "ЎзРТХБ" АЖ:

жамият негизида замонавий агрокомплекс ташкил қилишни ва юқори технологиялар билан жиҳозланган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, консервация қилиш ҳамда сақлаш лойиҳалари амалга оширилиши йўлга қўйилишини;

агрокомплекснинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ва янги иш ўринлар яратиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда амалга оширилишини таъминласин.


5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги жамият негизида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қўшимча ер майдонларини белгиланган тартибда ажратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.Р. Нагаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 24 октябрь































Время: 0.2104
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш