Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 02 (1222) 16 январь /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион

ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили



БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ОЛДИДА

ТУРГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАР


Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида божхона тартиб-таомилларининг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири сифатида баҳоланди. Божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун кетадиган вақт эса Бельгия ва Ўзбекистон мисолида таққосланди. "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган.


Жумладан, жорий йилда божхона режимларини соддалаштириш ва бунинг натижасида расмийлаштириладиган айрим рухсатномаларни бекор қилиш режалаштирилди. Дастлабки босқичда 6 та божхона режими бўйича рухсатномалар, шу билан бирга 3 та фаолият турига лицензия берилиши бекор қилиниши кўзда тутилган.

Хорижий автомобилда юк ташувчиларга божхона органлари томонидан бериладиган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга доир рухсатнома ҳам бекор қилинади.

Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш ва ортиқча расмиятчиликларни қисқартириш мақсадида мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланиш, хусусан божхона органлари фаолиятига доир жорий қилинган 20 дан ортиқ интерактив давлат хизматларини янада фаоллаштириш, янги-янги электрон хизматларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

Мурожаатномада Президентимиз "Нима учун мамлакатимиз ҳудудининг ўзида битта юк бир неча марта текширилиши керак?" деган долзарб саволни қўйиб, божхона назорати самарадорлигини ошириш бўйича муҳим инновацион ғояни ўртага ташладилар. Яъни, товарларни божхона кўригини танлаб текшириш тамойилига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизимини қўллаш бўйича божхона органлари зиммасига муҳим вазифа белгилаб берилди. Ушбу тизимга кўра, экспорт-импорт қилинаётган товарлар фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида хавфни бошқариш тизимини қўллаш асосида танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда божхона кўригидан ўтказилади. Туркия, Корея, Германия, АҚШ каби ривожланган мамлакатларда қўлланиб келинаётган ушбу тизим ташқи савдони енгиллаштиришнинг энг мақбул тизими ҳисобланади.

Содда тил билан айтганда, ушбу тизимнинг жорий этилиши ҳалол тадбиркорларга божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан ўтказиш имконини беради.

Йиллар мобайнида божхона органларида тадбиркорлик субъектлари фаолияти бўйича катта ахборот базаси тўпланган. Бу ахборотни таҳлил қилиш натижасида тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш механизмини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хавфни бошқариш тизимида товарни божхона кўригидан ўтказиш кераклиги тўғрисидаги қарорни тадбиркорлик субъектининг ҳалоллигига қараб, автоматлаштирилган ахборот дастуридаги маълумотлар асосида қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Яъни бу борада субъектив ёндашувдан воз кечилади.

Ҳозирда божхона органларида хавфни бошқариш тизимини жорий этиш тўғрисида ҳукуматнинг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишда ҳам божхона тизими муҳим аҳамиятга эга. Чунки мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ортиб борар экан, бу божхона назоратига кетадиган вақтни янада қисқартиришни тақозо этади.

Агар рақамларга мурожаат қилсак, ўтган йилда мамлакатимизнинг экспорт кўрсаткичлари 15%га ошди. Экспорт ҳажмида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иштироки 28,5%ни ташкил қилди.

Мавжуд маълумотлар таҳлил қилинса, салкам 3 100 га яқин юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 2 100 турдан ортиқ товарларни хорижга экспорт қилган. Товарлар турлари аввалги йилга нисбатан 317 тага ошган. Шунингдек,

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск