Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 04-05 (1224-1225) 30 январь /

Ҳисоботга тайёрланамиз

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2017 ЙИЛ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЖШДС,

ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


Ўтган йилда 2017 йилнинг I, II ва III чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот шаклларини тўлдиришга доир тавсияларни чоп этгандик ("СБХ"нинг 11.04.2017 йилдаги 15 (1183), 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197) ва 10.10.2017 йилдаги 41 (1209)-сонлари). Бугунги сонда "Norma Ekspert" мутахассислари 2017 йил учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот топширишингизда ёрдам берадиган тушунтиришларни тайёрладилар.



НИМА ТОПШИРАМИЗ


2017 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси";

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси";

q 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси";

q 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси".

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон қарорга 10-илова шакллари бўйича тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби;

q Ҳисоб-китобга 1-илова "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари";

q Ҳисоб-китобга 2-илова "Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари";

q Ҳисоб-китобга 3-илова "Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби";

q 4-илова "Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот".

Эслатиб ўтамиз, ҳисоботда фақат корхонада маълумотлар бўлган иловалар тўлдирилади.


Диққат! 2017 йил учун солиқ ҳисоботини топшириш муддатлари:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари - 2018 йилнинг 26 мартидан кечиктирмай (25 март - дам олиш куни);

қолган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат мулкини бошқарувчи органлар ва бюджет ташкилотларидан ташқари) - 2018 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 4-бандлари).



ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ

ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


ЖШДС бўйича ҳисоботда фақат жисмоний шахсларнинг даромадлари деб эътироф этиладиган, шу жумладан Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ЖШДС солишдан озод қилинган тўловлар кўрсатилади. Жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар ҳисоботга киритилмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объектлари бўлган даромадлар, яъни Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар кўрсатилади (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари). Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176-178-моддалари), жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари сингари, Ҳисоб-китобда кўрсатилмайди.



МОДДИЙ НАФНИ АКС

ЭТТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


Моддий наф - корхона тўлайдиган, бажарилган иш, хизматлар ва ҳ.к. учун меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромад. Бунда корхона ходимлари ҳам, чет жисмоний шахслар ҳам бундай даромадни олувчилар бўлиши мумкин.

Моддий наф тарзидаги даромадларга қуйидагилар киради:

юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш (болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш, коммунал хизматлар, туристик йўлланмалар қийматини тўлаш ва корхонанинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатлари);

жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва шу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ўртасидаги салбий тафовут;

Солиқ кодексининг 177-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар.

Моддий наф тарзидаги даромадларга тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди). Бунда корхона у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсга ушбу турдаги даромадни тўлаш чоғида ЖШДСни ушлаб қолмасликка ҳақли (ушбу шахснинг ёзма аризаси асосида) - даромад олувчининг ўзи декларация асосида солиқни тўлайди.


Моддий наф тарзидаги даромадлар ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 306, 307-моддалари), бинобарин, ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига киритилмайди.


Моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланганда (тўланганда) моддий наф тарзидаги даромадларнинг ҳисобланган (тўланган) суммалари 1-сон Расшифровкада улар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади. Корхона жисмоний шахс учун тўлаган суммаларни иш ҳақидан (бошқа даромадлардан) ушлаб қолган ҳолда унда даромад юзага келмайди.


МИСОЛ. Корхона 2017 йил октябрда ходиманинг юбилейига совға - қиймати 800 минг сўмлик идиш-тово

...
Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск