Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 08 (1228) 20 февраль / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 29.01.2018 й. ЎРҚ-463-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.12.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. мақулланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.01.2018 й.

N ЎРҚ-463



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда мақулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 13-модданинг:

биринчи қисмидаги "иккинчи ва учинчи" деган сўзлар "иккинчи - тўртинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар "бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 28-модданинг биринчи қисмидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд мажлисида суд мажлиси котиби вазифаларини судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) бажаради.

Суд мажлиси котиби жиноят ишини суд мажлисида кўриш учун тайёрлайди; суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида процесс иштирокчиларини хабардор қилади; судга чақирилган процесс иштирокчиларининг келган-келмаганлигини текширади, ҳозир бўлмаган шахсларнинг келмаганлиги сабабини аниқлаб, бу ҳақда судга маълум қилади; суд мажлислари баённомасини юритади; раислик қилувчининг суд муҳокамасини тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини бажаради.

Суд мажлиси котиби баённомада суднинг ҳаракатлари ва қарорларини, шунингдек суд мажлиси барча иштирокчиларининг ҳаракатлари, аризалари, илтимосномалари, кўрсатувларини тўлиқ ва тўғри баён қилиб бориши шарт";


4) 148-1-модданинг биринчи қисмидаги ва 166-1-модданинг биринчи қисмидаги "округ" ва "Олий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 239-модданинг иккинчи қисми:


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судларининг судьяларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилиги билан";


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1) Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзосига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг розилиги билан";


6) 243-модданинг бешинчи қисмидаги, 247-модданинг учинчи қисмидаги, 257-модданинг биринчи қисмидаги ва 267-модданинг биринчи қисмидаги "округ" ва "Олий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 389-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига Жиноят кодекси 97-моддасининг иккинчи қисмида, 118-моддасининг тўртинчи қисмида, 150, 153, 155, 157, 158-моддаларида, 159-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 160, 161-моддаларида, 210-моддасининг учинчи қисмида, 230, 231, 242, 244-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар тегишлидир";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишни, агар у мазмунан мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли";


8) 405-модданинг тўртинчи қисмидаги "Олий" деган сўз чиқариб ташлансин;


9) 414-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайинланган жазонинг енгиллиги ёки оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги туфайли апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судининг ажрими, қарори назорат инстанцияси суди томонидан бекор қилинганидан кейин иш кўриб чиқилган тақдирда апелляция ёки кассация инстанцияси судида муҳокама судланувчининг умуман айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги тўғрисидаги масалага дахл қилмаган ҳолда жиноятни таснифлаш ва жазо чораси хусусидагина боради";


10) 478-модда иккинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) назорат тартибида - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар муносабати билан эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари протести, шунингдек ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари бўйича амалга оширилади";


11) 479-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 497-2, 498 ва 510-моддаларида назарда тутилган процесс иштирокчилари биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация ёхуд назорат тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга, шунингдек суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилишга ҳақлидир. Бунда улар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материалларни тақдим этиши мумкин.

Апелляция, кассация шикояти, апелляция, кассация ёки назорат протести тушганлиги тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун шикоятни назорат тартибида ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси чиқарган ажрим тўғрисида суд тушган шикоят ёки протест ўз манфаатларига тааллуқли бўлган процесс иштирокчиларига маълум қилади ва айни вақтда мазкур ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини маҳкумга, жабрланувчига ва оқланган шахсга юборади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча тақдим этилган материаллар билан танишишга ҳамда судга ўз эътирозларини маълум қилишга ҳақ

...
Время: 0.1060
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш