Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 31 (1251) 31 июль / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2018 й. ПҚ-3824-сон "Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N ПҚ-3824



ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА

ҲИСОБ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ

ВА УЛАРГА БАНК ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3574-сон "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги қароридан келиб чиқиб ва фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш, уларга банк хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

марказлар юридик шахс сифатида ташкил этилади, банкда ҳисоб рақамларига, шахсий ғазна ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади;

Марказ директори эгаллаб турган лавозимига кўра туман кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади, лавозимга ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг буйруғи билан тайинланади.


2. Марказлар томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги асосий хизматлар кўрсатилиши маъқуллансин:

фермер хўжаликлари бўйича бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлаш;

фермер хўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар ҳисобланишини таъминлаш;

мавсум якуни бўйича фермер хўжаликларининг асосий воситалари, товар- моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказишни таъминлаш;

солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, солиқ органлари билан қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;

молиявий ва статистика ҳисоботларини тузиш ва уларнинг тегишли органларга тақдим этилишини ташкил этиш;

фермер хўжалигининг йил якунига кўра даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш, тижорат банкларидан кредит олиши учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва кейинги йил учун бизнес режа тузиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

Кенгашга аъзолик бадаллари ҳисобланиши ва тўланишини ташкиллаштириш;

агрономлар томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, сифатли уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишида амалий ёрдам бериш.


3. Марказларнинг жойлашуви

...
Время: 0.0216
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish