Умная подшивка
2018 й. / СБХ 42 /Божхона
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Божхона брокерлари уюшмасининг яқинда бўлиб ўтган 9-анжумани доирасида ББУнинг умумий мажлиси ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар учун семинар ўтказилди. Тадбирда ЎзР ДБҚ вакиллари иштирок этди.
Иш натижалари
Анъанага кўра, мажлис Уюшманинг янги аъзоларига аъзолик сертификатларини тантанали топширишдан бошланди. Ўзбекистонда божхона брокерлари институти фаолият юритиш қоидалари ўзгараётган бир вақтда ББУ сафларининг кенгайиши кутилмаган воқеа бўлди. Охирги 3 ойнинг ўзида унга йигирмага яқин божхона брокерлари ва фаолияти ТИФ билан боғлиқ бўлган бошқа юридик шахслар кирди. Бугун ББУнинг аъзолари 74 нафарга етган.
Сўнгги 2 йил давомида ББУ профессионал ҳамжамиятни ривожлантиришда кучларни бирлаштирувчи бўғинга айланди. ББУ Уюшмани ТИФ иштирокчилари, божхона брокерларининг божхона органлари билан ўзаро муносабатлари замонавий андозасини қуришда божхона брокерларининг ролини оширишга қодир бўлган сифат жиҳатидан янги ташкилотга айлантириш ташаббускори бўлди.
Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурига (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармон билан тасдиқланган) мувофиқ божхона қонунчилиги ўзгармоқда. Шунингдек, божхона назорати тизими ва божхона соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳам ўзгаришларга юз тутди. Бундай вазият божхона брокеридан ўз малакасини доимий ошириб бориш ва муваффақиятли иш олиб бориш учун умумий трендда сақланиб туришни талаб этади. Ана шу мақсадларда Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш маркази ташкил этилди, июль ойидан мунтазам тренинглар, августдан эса ўқув курслари ўтказилмоқда. Марказнинг иши ва истиқболдаги режалари ҳақида ББУ раиси Арсен Айрапетьянц сўзлаб берди.
Унинг айтишича, ББУ профессионал брокерлар ҳамжамиятлари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантирмоқда. У МДҲ мамлакатлари уюшмалари орасида биринчи бўлиб апрель ойида Божхона брокерлари уюшмаларининг халқаро федерациясига (IFCBA) аъзо бўлди. Май ойида Тошкентда Марказий Осиё божхона брокерлари уюшмаларининг биринчи анжуманини ўтказди. Мазкур тадбир Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмалари ўртасида ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик келишувлари тўғрисидаги баённомани амалга оширишда биринчи амалий қадам бўлди. Тошкент анжуманини ўтказиш доирасида Тожикистон Божхона брокерлари уюшмаси ҳам Баённомага қўшилди.
Ўз фаолиятини рейтинг баҳолашдан ихтиёрий ўтказишни истаган 15 та божхона брокерларининг иштироки якунлари бўйича 2018 йилги божхона брокерларининг рейтинг-варақаси шакллантирилди. Бу Уюшма божхона брокерининг профессионаллиги, мижоз билан тузилган шартнома шартларини бажаришда унинг виждонлилиги ва ҳалоллигини расмий тасдиқлайдиган Марказий Осиё минтақасидаги илк тажрибадир. Божхона брокерларининг ягона профессионал ҳамжамияти бўлмиш Уюшма ТИФ иштирокчилари ва божхона брокерларини ташвишлантирадиган масалаларни шерикчилик тарзида ҳал этиш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан доимий мулоқот ўрнатган. Хусусан, Ташқи савдо вазирлиги, ДБҚ,
...