ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2018 й. 871-сон "Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2018 й.

N 871



РАҲБАРЛАРИ ХОДИМЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ИЛТИМОСНОМА КИРИТИШИ

МУМКИН БЎЛГАН ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ,

ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИГА МОЛИК БОШҚА

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 36-4-банд билан тўлдирилсин:

"36-4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингБош вазири                                        А.Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 октябрь














































Время: 0.1421
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш