язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2004 й. 205-сон "Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмаси ("Ўзэлтехсаноат" уюшмаси) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2004 й.

N 205



ЎЗБЕКИСТОН РАДИОЭЛЕКТРОНИКА,

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА   ВА   АСБОБСОЗЛИК

САНОАТИ     КОРХОНАЛАРИ     УЮШМАСИ

("ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ" УЮШМАСИ) ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ва радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

1-иловага мувофиқ корхоналар "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси қатнашчилари ҳисобланиши;

уюшманинг фаолияти унинг таркибига кирувчи корхоналар, ташкилотларнинг ихтиёрий ажратиладиган маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилиши;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро этувчи органининг ҳуқуқлари, функциялари, жавобгарлиги ва вазифалари унинг қатнашчиларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси қатнашчиларининг қуйидагилар уюшманинг асо сий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноатини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришида кўмаклашиш;

уюшма қатнашчилари бўлган корхоналарга ресурс ва энергияни тежовчи самарали технологияларни жорий этишда, буюмлар ва бутловчи материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантиришда, корхоналарни замонавийлаштириш ва технология билан қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда ёрдам кўрсатиш;

корхоналарга ахборот хизматлари кўрсатиш, муҳандис-техник ва бошқарув ходимлари менежментнинг замонавий усулларини ва бозор шароитларида ишлашни эгаллаб олишлари мақсадида уларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этишда кўмаклашиш.


3. "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган умумий сони 33,5 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари 22 киши бўлган унинг бошқарув ижро этувчи аппарати тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг устав сармояларида акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномаларни улар танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга берилгунгача узайтириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


5. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси икки ой муддатда қатнашчиларнинг умумий йиғилишини ўтказсин, уюшманинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси республикага олиб келинаётган радиоэлектроника, электротехника, асбобсозлик товарлари тўғрисида, уларни уюшма корхоналарида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун мунтазам ахборот олишда "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига кўмаклашсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзэлтехсаноат" Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 апрелдаги

205-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси қатнашчилари бўлган корхоналар

РЎЙХАТИ*


I. Кабель-сим маҳсулотлари, халқ истеъмол товарлари

ва янги материаллар ишлаб чиқарадиган корхоналар


1. "Ўзкабель" давлат-акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

2. "Андижонкабель" очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Хонобод шаҳри

3. "Космос Ориентал Инвестмент ЛТД" хорижий компаниянинг (Гонконг) "Вика Энтерпрайз" шўъба корхонаси (Тошкент шаҳри)

4. "Дойче Кабель АГ Тошкент" очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

5. "Спектр" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

6. "Ўзгласзайден" Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри



II. Паст вольтли аппаратлар, шчит қурилмалари, лифтлар

ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар


7. "Ўзэлектроаппарат" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

8. "Реле ва автоматика" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

9. "SABEN" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

10. "Самарқанд лифтқурилиши заводи" очиқ акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри

11. "Элга-Осиё" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

12. "Тошэлектроаппарат" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри



III. Электрон техника, приборлар, алоқа аппаратлари ва

халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар


13. "Фотон" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

14. "Алгоритм" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

15. "Оникс" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

16. "Элекор" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

17. Давлат микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри

18. "Кварк" давлат илмий-ишлаб чиқариш комплекси, Тошкент шаҳри

19. "Фотон" давлат тажриба-конструкторлик бюроси, Тошкент шаҳри

20. "УМТ-Радио" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

21. "СМГ-Оникс" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри



IV. Куч трансформаторлари, электротермик асбоб-ускуналар

ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар


22. "Трансформатор" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри

23. "Ўзэлектротерм" очиқ акциядорлик жамияти, Наманган шаҳри

24. "Тошэлектромаш" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

25. "Электромаш" очиқ акциядорлик жамияти, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

26. "Сино" очиқ акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри

27. "Кинап" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри



V. Сервис хизмати кўрсатадиган корхоналар


28. "Электроремонт" очиқ акциядорлик жамияти, Навоий шаҳри

29. "Анзис" очиқ акциядорлик жамияти, Андижон вилояти, Асака шаҳри

30. "Компьютер-Спектр" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

31. "Электроника" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

32. "Электротаъмир" масъулияти чекланган жамият, Самарқанд вилояти, Чароғон поселкаси

33. "Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

34. "ТС-Технология" масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри



*) Уюшма унинг қатнашчиларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 апрелдаги

205-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


"Ўзэлтехсаноат"

уюшмаси








I. Кабель-сим маҳсулотлари, халқ истеъмол товарлари ва янги материаллар ишлаб чиқарадиган корхоналар

II. Паст вольтли аппаратлар, шчит қурилмалари, лифтлар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар

III. Электрон техника, приборлар, алоқа аппаратлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар

IV. Куч трансформаторлари, электротермик асбоб-уску-налар ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар

V. Сервис хизмати кўрсатадиган корхоналар

1. "Ўзкабель" давлат-акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

7. "Ўзэлектроаппарат" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

13. "Фотон" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

22. "Трансформатор" очиқ акциядорлик жамияти, Тош-кент вилояти, Чирчиқ шаҳри

28. "Электроремонт" очиқ акциядорлик жамияти, Навоий шаҳри

2. "Андижонкабель" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси, Хонобод шаҳри,

8. "Реле ва автоматика" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

14. "Алгоритм" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

23. "Ўзэлектротерм" очиқ акциядорлик жамияти, Наманган шаҳри

29. "Анзис" очиқ акциядорлик жамияти, Андижон вилояти, Асака шаҳри

3. "Вика Энтерпрайз" шўъба корхонаси, Тошкент шаҳри

9. "SABEN" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

15. "Оникс" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

24. "Тошэлектромаш" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

30. "Компьютер-Спектр" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

4. "Дойче Кабель АГ Тошкент" очиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

10. "Самарқанд лифт-қурилиши заводи" очиқ акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри

16. "Элекор" очиқ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри

25. "Электромаш" очиқ акциядорлик жамияти, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

31. "Электроника" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

5. "Спектр" қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

11. "Элга-Осиё" қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

17. Микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри

26. "Сино" очиқ акциядорлик жамияти, Самарқанд шаҳри

32. "Электротаъмир" масъулияти чекланган жамият, Самарқанд вилояти, Чароғон поселкаси

6. "Ўзгласзайден" қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

12. "Тошэлектроаппарат" қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

18. "Кварк" илмий-ишлаб чиқариш комплекси, Тошкент шаҳри

27. "Кинап" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри

33. "Ҳисоблаш техникасини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш" масъулияти чекланган жамият, Тошкент шаҳри

19. "Фотон" тажриба-конструкторлик бюроси, Тошкент шаҳри

34. "ТС-Технология" қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

20. "УМТ-Радио" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри

21. "СМГ-Оникс" қўшма корхонаси, Тошкент шаҳри






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 апрелдаги

205-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раис

Раиснинг ўринбосари

Бухгалтерия

Ҳаммаси - 2 киши

Бошқарув ходимлари - 1 киши


Маркетинг, ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятни ривожлантириш бошқармаси

Ҳаммаси - 4 киши

Бошқарув ходимлари - 4 киши

Иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболли стратегияси ва корхоналар  молияси бошқармаси

Ҳаммаси - 5 киши

Бошқарув ходимлари - 5 киши

Техник ривожлантиришнинг истиқболли стратегияси ва инвестициялар бошқармаси

Ҳаммаси - 5 киши

Бошқарув ходимлари - 4 киши

Умумий бўлим

Ҳаммаси - 3 киши

Бошарув ходимлари - 3 киши

Ишлар, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни мувофиқлаштириш бошқармаси

Ҳаммаси - 12,5 штат бирлиги

Бошқарув ходимлари - 3 киши


                

ходимларнинг умумий сони - 33,5 штат бирлиги

бошқарув ходимлари - 22 киши

ёрдамчи ходимлар - 11,5 штат бирлиги

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 201-модда.