Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 10.11.2018 й. 35/11-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.12.2018 й. 2711-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.12.2018 й.

N 2711-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.11.2018 й.

N 35/11


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банки раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банддаги "Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)" деган сўзлар "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. Банкларда тўлдирилмаган янги омонат дафтарчалари қатъий ҳисобда турувчи бланкалар ҳисобланади ва улар пул омборхонасида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ сақланиши лозим.".


3. 60-банднинг 7-кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 130-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 187-банддаги  "Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома"да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)" деган сўзлар "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 7-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 943-модда









































Время: 0.0058
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш