Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Молия вазирлигининг 158-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-85-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун енг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 24.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 28.12.2018 й. 3107-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2018 й.

N 3107

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.12.2018 й.

N 158


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.12.2018 й.

N 2018-85


ҚАРОРИ



Алкоголли маҳсулотлар учун енг кам

улгуржи-сотиш ва чакана нархларни

қайта кўриб чиқиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 187, 2017-74-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2959, 2017 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 52-сон, 1275-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг

биринчи ўринбосари

Б. Мусаев

      





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам

улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

Сотилаётган товарнинг номи


Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи


Энг кам

чакана нарх


Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


8 000

9 600

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


29 000

34 600

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


19 400

23 200

*) Пиводан ташқари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 1009-модда
















































Время: 0.0049
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш