ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ /

Молия вазирлигининг 60-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-30-сон "Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 21.05.2019 й. Қарори (АВ томонидан 03.06.2019 й. 2766-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2019 й.

N 2766-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.05.2019 й.

N 60

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

21.05.2019 й.

N 2019-30


ҚАРОРИ



"Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган

хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин

ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига

бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 11 ва 2016-08-сон "Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2766, 2016 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 10-сон, 99-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 30 январдаги 9 ва 2017-05-сон "Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2766-1, 2017 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 82-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 10 июнь, 23-сон, 436-модда

























Время: 0.0047
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish