Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2019 й. 674-сон "Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2019 й.

N 674




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА

ТИББИЙ-САНИТАРИЯ, ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ ВА САНАТОРИЙ-КУРОРТ ТАЪМИНОТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг

оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада

кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 августдаги

674-сон қарорига

ИЛОВА



Ички ишлар органларида тиббий-санитария,

тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт

таъминоти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банддаги "уларнинг оила аъзоларига" сўзларидан кейин "шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига" сўзлари қўшилсин.


2. 5-банднинг иккинчи хатбошидаги "таркиби" сўзи "тартиби" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 22-банд "а" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "ногиронини" сўзи "ногиронлиги бўлган шахсни" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 27-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) хизмат муддатидан қатъи назар, хизмат (ҳарбий хизмат) вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар";

"ж" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ж) ички ишлар органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил ички ишлар органларида хизмат (ҳарбий хизмат) қилган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилари бундан мустасно)";

қуйидаги мазмундаги "ж-1" кичик банд қўшилсин:

"ж-1) ички ишлар органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи, шунингдек, ушбу ҳолатларда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар";


5. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"36. Ички ишлар органлари ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида, шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар Ички ишлар вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда белгиланган тартибда даволанади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 август











































Время: 0.1894
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш